Тожикистон шимоли ва жанубида сел ва тош қулашлар қайд этилди

Тожикистон шимоли ва жанубида сел ва тош қулашлар қайд этилди

Ўтган 24 соат ичида кучли ёғингарчилик натижасида республиканинг шимолий ва жанубий ҳудудларида сел ва тош қулашлари қайд этилди, деб хабар бермоқда Республика Фавқулодда вазиятлар қўмитаси.

Шундай қилиб, 22 апрель куни «Хўжанд-Истиқлол» автомобиль йўлида, «Хуахин Гаюр Суғд Цемент» корхонаси яқинида 4 марта сел ва тош қулаши қайд этилган. Муҳандислик техникаси ёрдамида йўл тозаланиб, транспорт ҳаракати тикланди.

Шу куни соат 15:05 да ёғингарчилик натижасида сел оқими Қўрғонча қишлоғидаги ҳимоя тўғонининг емирилишига олиб келди. Соат 15:10да эса Матча тумани Сўғдиён қишлоғи ҳудудига сел оқими келиб, экин майдонлари ва маҳаллий аҳолининг томорқаларига зарар етказган.

Хатлон вилояти Темурмалик тумани Чилча қишлоғида кучли ёғингарчилик оқибатида сел келиб, маҳаллий аҳолининг 22 та ёрдамчи иншоотларини сув босди.

Воқеа жойида туман Фавқулодда вазиятлар комиссиялари томонидан фаол иш олиб борилиб, табиий офат оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

ЙҲХТнинг қайд этишича, сел ва тош қулашлар натижасида қурбонлар ва вайроналар қайд этилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!