Тоғ бағридаги дам олиш маскани

Тоғ бағридаги дам олиш маскани
Наманган вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси тасарруфидаги “Камалак” оромгоҳи Янгиқўрғон туманининг Мамай қишлоғида жойлашган. Подшоота сойи қирғоғи бўйидаги ушбу масканнинг атрофи тоғлар билан ўралгани боис мусаффо иқлимга эга.
Мазкур оромгоҳ эндиликда болаларни соғломлаштириш мавсумидан ташқари даврда, яъни йилнинг 9 ойи давомида дам олиш маскани сифатида фаолият юритади. Саломатликни тиклаш дастурига оромгоҳга туташ Тошбақатоғ бағрида тонгги бадантарбия машқларини ўтказиш, соғлом овқатланиш, массаж ва шифобахш сувли муолажаларни қабул қилиш кабилар киритилган. Таомлар асосан, тоғ ҳавоси билан тўйинган маҳсулотлардан тайёрланади. Шунингдек, ушбу табиат қўйнидан йиғиб олинган доривор гиёҳлардан тайёрланган дамлама ва коктейллар дам олувчилар саломатлигини мустаҳкамлашда кони фойда бўлмоқда.
 
Сентябрь ойидан фаолият бошлаган мазкур дам олиш масканида ҳозиргача 123 нафар юртдошимиз ҳордиқ чиқарди. 
Manba: uza.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!