ТИВга ёрдам сўраб мурожаат қилган чет элдаги ўзбекистонликлар сони қанча? 

ТИВга ёрдам сўраб мурожаат қилган чет элдаги ўзбекистонликлар сони қанча? 

Коронавирус пандемияси даврида Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналарнинг фаолияти тўғрисида маълумот берилди.

Идоралар ўртасида йўлга қўйилган узлуксиз ишлар натижасида жорий йилнинг 16 мартидан 7 июнига қадар 108 та чартер рейслари ташкил этилди, деб хабар бермоқда ТИВ.

Қайд этилишича, 16 031 нафар фуқаро (Россиядан – 10 758, Туркиядан – 1 920, БААдан – 1 387) Ўзбекистонга олиб келинди. Бундан ташқари, 40 633 нафар фуқароларнинг Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасини, 4 882 кишининг Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини, 592 кишининг эса Ўзбекистон-Тожикистон чегарасини кесиб ўтган ҳолда тўсиқсиз ватанга қайтишларига кўмак кўрсатилган. 

18-19 май кунлари Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасида («Маштаково» назорат-ўтказиш пункти) тўпланган 1 206 нафар Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудуди орқали ватанга қайтарилди.

1 июнь ҳолатига кўра хорижий мамлакатлардаги тезкор штабларга ёрдам сўраб мурожаат қилган чет эллардаги фуқаролар сони 104 мингдан ортиқни ташкил этди.

Хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан биргаликда виза муддатларини узайтириш масалалари ишлаб чиқилмоқда, юридик ва консуллик хизматлари кўрсатилмоқда, эҳтиёжманд фуқароларга вақтинча турар жой, озиқ-овқат, дори-дармон, шахсий гигиена воситалари ва бошқалар билан таъминлашда ёрдам кўрсатилмоқда, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!