ТИВ: Туркиядаги зилзилада Ўзбекистон фуқаролари вафот этмаган

ТИВ: Туркиядаги зилзилада Ўзбекистон фуқаролари вафот этмаган

Мамлакатимизнинг Анқара шаҳридаги Элчихонаси берган маълумотга кўра 2020 йилнинг 24 январь куни Туркиянинг шарқида содир бўлган кучли зилзила оқибатида вафот этган ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.

Вазият Элчихона ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхона назоратида.

Консуллик ҳуқуқий департаменти Туркия ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Анқара шаҳридаги Элчихонасига (тел.: +90 312-441-17-46, +90 312-441-38-71/72) ёки Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига (тел.: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75) мурожаат қилишлари мумкин, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!