ТИВ Ҳиндистон ва Бангладешдаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

ТИВ Ҳиндистон ва Бангладешдаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистон ва Бангладешда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига огоҳлантириш билан чиқди.

Хабарга кўра, Ҳиндистоннинг Одиша штати ва Бангладешнинг қатор ҳудудларига ёпирилган Фани циклони натижасида 2 миллиондан ортиқ киши хавфли зонадан эвакуация қилинган.

Икки мамлакатда ўнлаб кишилар табиий офат қурбони бўлди, минтақада давлат идоралари, аэропортлар ёпилди, поездлар ва бошқа транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилди , дейилади ТИВ хабарида.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ҳиндистон ва Бангладешнинг юқорида кўрсатилган минтақаларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига Фани циклони таъсиридаги ҳудудларига боришни вақтинчалик тўхтатишларини тавсия қилади ва Нью-Деҳли шаҳридаги Ўзбекистон элчихонасининг телефон рақамларини эслатади: (9111) 24670774, 24670775, 24105640.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!