Техасда аборт мутлақо тақиқланди

Техасда аборт мутлақо тақиқланди

Қўшма Штатларнинг аҳоли сони бўйича иккинчи штати бўлган Техасда аборт қилиш бўйича энг кескин қонунлардан бири — "Юрак уриши тўғрисида" қонун мавжуд.

Унга кўра, ҳомиланинг юрак уришини аниқлаганидан кейин ҳомиладорликни тугатиш тақиқланади. Хомиланинг юраги пайдо бўлишининг 6-ҳафтасидан ура бошлайди. Бу даврда кўплаб аёллар ўз аҳволидан хабардор бўлмайди, дейди шифокорлар ва фаоллар. Шу сабаб, бу қонун аборт амалиётини деярли мутлақо чеклайди, дейиш мумкин.

Ушбу қонун ўта қатъий ҳисобланиб, ҳатто ўсмирлар, зўрлаш ва қариндошлик қурбонлари учун ҳам истиснолар йўқ. Бу амалиётни амалга оширган Шифокорни судга берган ҳар ким 10 минг доллар олиши мумкин.

Бу қонун 2021 йил май ойида тасдиқланган эди. Бироқ фаоллар, доктор ва клиника эгаларининг судга мурожаати сабабли кучга кирмаган. Бироқ маҳаллий суд вакиллари овозининг асосий қисми қонунни тасдиқлаганидан сўнг, у 1 сентябр санасидан кучга кирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!