Термизда эркак ҳокимият биноси ёнида ўзини ёқиб юборди (видео)

Термизда эркак ҳокимият биноси ёнида ўзини ёқиб юборди (видео)

Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги Учқизил шаҳрида 24 февраль якшанба куни бир эркак Термиз тумани ҳокимияти биноси ёнида ўзига ўт қўйган.

Маълумотларга кўра, бу инсон туман ҳокимияти билан гаплашишга уринган, чунки у очган кафе жойлашган бино бузилган. Хабарларга қараганда, эркак кредит олиб, бу кафени очган экан. Тадбиркор кафе бузилиши масаласи бўйича бир неча ойдан бери ҳокимиятга учрашишга уринган, аммо уринишлари самара бермагач, 24 февраль куни ўзини ёқиб юборган.

Эркак куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди. Repost.uz эса воқеага тааллуқли видеони эълон қилди. Мазкур вазият ўрганилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!