Термизда 11-синф ўқувчиси 25 ёшли йигитни пичоқлаб қўйди

Термизда 11-синф ўқувчиси 25 ёшли йигитни пичоқлаб қўйди

Термиз шаҳридаги «Dark City» кафеси олдида тунги 01:30 ларда кўнгилсиз воқеа рўй берди, деб хабар берди «Postda.uz».

Шаҳардаги 1-сонли ўрта мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ф.Қ. ва Жарқўрғон тумани «Янгиобод» маҳалласида яшовчи 1994 йилда туғилган Қ.Р. ўртасида жанжал келиб чиқди. Жанжал пайтида Ф.Қ. маст ҳолда Қ.Р.нинг қорнига пичоқ санчиб олди. Жабрланувчининг акаси 1991 йилда туғилган К.Р. эса бунга жавобан Ф.Қ.нинг юз ва бош қисмига уриб, жароҳат етказди.

Натижада Қ.Р. ва Ф.Қ. шифохонага ётқизилди.

Ҳолат юзасидан Ф.Қ. ва К.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!