Тергов хулосаси: Хитой коронавирусни атайин яширган

Тергов хулосаси: Хитой коронавирусни атайин яширган

Хитойда коронавирус эпидемияси бошланганда ҳукумат нафақат унинг қандай инфекция эканлигини, балки одамдан одамга юқишини ҳам билишган. Бироқ Пекин атайлаб бу фактларни яширган. Бу борада тергов олиб борган Caixin мустақил медиа гуруҳи мутахассислари шундай хулосага келишди.

Маълум бўлишича, камида бешта Хитой лабораторияси, ҳатто ХХР Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига мамлакатда номаълум вируснинг тарқалиши ҳақида хабардор қилгунга қадар "ўлимли" коронавирус мавжудлигини тасдиқлаган. Шу билан бирга, декабрь ойида CОВИД-19 намуналарини ўрганган марказлардан бири касалликнинг юқумли эканлигини ва тез тарқалишини аниқлаган.

Aввалроқ ЖССТ ва AҚШ оммавий ахборот воситалари бир неча бор Хитойни коронавирус ҳақидаги маълумотларни яширишда айблаган. Бунга жавобан, Пекин Хитойнинг ЖССТга касаллик ҳақида маълумот берганлигини ва бир нечта ҳукумат лабораториялари шифрдан сўнг коронавирус геномига оид маълумотларни яширишга ҳаракат қилмаганлигини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!