Тарихда Тошкентдаги вабо Бухоро амирлигига ҳам катта талофат етказган эди

A A A
Тарихда Тошкентдаги вабо Бухоро амирлигига ҳам катта талофат етказган эди

Башарият пайдо бўлибдики, ҳаёти давомида ўта даҳшатли касалликлар ва синовларни енгиб ўтмади, дейсиз. Ҳозирда биз бутун дунё одамларининг одатий турмуш тарзи ўзгараётган бир даврда яшамоқдамиз.

Кунора ОАВда, одамларимиз томонидан пандемия ва эпидемия таърифлари энг кўп ишлатилаётган сўзлардан бирига айланиб қолди.  Бу қадимги юнон тилидан олинган бу сўз бирор бир касалликнинг “умумхалқ”, “халқаро” миқиёсда шиддатли тарқалишидир.

Инсониятни жар ёқасига бир неча марта олиб келган касалликлардан бири бу ўлат яъни вабодир. Ушбу касаллик XIX асрнинг энг кенг тарқалган эпидемияларидан бири бўлиб, миллион- миллион одамни ёстиғини қуритди. Бу эса бир нечта пандемик ҳолатни келтириб чиқарди.

Хусусан, бешинчи пандемия 1881-1896 йилларда бўлиб ўтди.  Айнан ушбу пандемик ҳолат ватанимиз тарихида ҳам ўчмас қора кунларни чизиб кетди. Тарихимизда машҳур “Вабо исёни” айнан шу эпидемиянинг энг чўққига чиққан 1892 йилида содир бўлди. Афғонистонда тарқалган ушбу касаллик ўчоғи Ўрта Осиёга ҳам кириб келди. Май ойида Жиззахда, Сирдарё вилоятида ва июнь ойида Тошкентда ҳам вабо тарқалди.

1892 йил 7 июнда Тошкент шаҳар маъмурияти 12 та эски қабристонни ёпади ва янги 4 та қабристон очилишини, шаҳардан чиқиш чекланганлигини эълон қилди. Ваъда қилингин 4 та янги қабристон ўрнига фақат биттаси очилди. Шаҳар мурдаларга тўлиб кетганлигидан рухсат олиш учун 3-4 кунлаб кутиш керак эди, чунки биттагина стационар ишлар, у ҳам бўлса бутун шаҳар бўйлаб кезиб юрар эди. Одамлар ноилож ислом қоидаларига таяниб, мурдани яширинча эски мозорларга кўма бошлашди. Турли дин вакиллари, ҳаттоки динсизлар ҳам бир қабристонга кўмила бошланди.

Буни эшитган полиция ҳодимлари “гуноҳкор” марҳумлар қариндошларини топиб ҳибсга ола бошлади. Қабрлар очилиб таҳқирланиб, руҳи безовти қилинди. Бу эса 24 июнда машҳур “Вабо исёни” ёки “Тошотар воқеаси”ни бошланишига сабаб бўлди. Қўзғолончилар ўққа тутилиб, эртасига 80 кишининг ўлиги Анҳордан олиб чиқилди. Мустамлакачи маъмурлар қўзғолон қатнашчиларидан 60 кишини судга бериб, 3 кишини ўлимга ва 20 кишини турли муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилишди.

1892 йил май ойида ҳукумат Жиззахда эпидемия тарқалганлиги тан олгач Тошкент ва Сирдарё ўртасида Чиноз шифохона пунктини қуришга киришди.

1893 йилда С.Айнийнинг айтишича, Бухоро амирлигида ҳам  тарқалди. Ёз ойларида тарқалган вабо оқибатида кун аро ўнлаб тобутлар шаҳарнинг ҳар бир даҳасидан ўликлар чиқарилар эди. Ўликлар кўплигидан уларни гуруҳга бўлиб, алоҳида – алоҳида жаноза ўқилар эди. Имом ким учун жаноза намозини ўқиётганлигини билмас эди. Имом хатиблар ўлганларга жангда ўлган, шаҳидлар сингари фатво чиқаришар эди.

Шу вақтда Бухорода вабога қаратилган шифохона йўқ эди. Фақатгина оқподшонинг аралашуви билан Когон шаҳрида махсус шифохона қурилиб ишга туширилди. Ҳамда чегарада, карвон саройлар ва йўлларда карантин жорий этилди.

Касалликнинг биринчи ҳафтасида ўнлаб касал бўлганлардан ҳеч бири даволаниб чиқолмади. Касаллар 2-3 кун оралиғида жон бериб, уларнинг жасади, шу шифохона яқинидаги Хожа Исмат қабристонига яширинча дафн этилди. Бу эса маҳаллий аҳоли ўртасида ваҳима келтириб чиқарди. Бозорлар ёпилди, ҳукумат ҳаттоки шифохоналарни ҳам беркитиб ташлади. Карантин постлари Қарши ва Кармана йўлларида ҳам ўрнатилди. У ерда бир бухоролик шифокор ва бир гуруҳ амир аскари хизматни ўтаётган эди. Мазкур ташкил қилинган постларда аскарлар йўловчиларни қозонларга киритиб, ёки устидан челак билан кимёвий дорини сепишар эди. Усти боши ҳўл бўлган йўловчилар йўлида юришни давом этарди. Энг ачинарлиси, шифокорлар, мутасаддилар аҳолининг тиббий билими ва маданиятини оширишга қаратилган маълумотларни етарли даражада беришмас эди.

Касаллик оқибатида Тошкентнинг янги шаҳар қисмида 417, эски шаҳар қисмида 1462 нафар, жами 1879 аҳоли касалликка чалинди. Улардан 1657 нафари (217 нафар янги шаҳарда, 1440 нафар эски шаҳар қисмида) вафот этишди. Бу қўзғолон Тошкент шаҳрида юз берган бўлса-да, унинг акс-садоси, оқибатлари тутун Туркистон ўлкаси бўйлаб тарқалди.

2019 йил декабрь ойининг сўнгида Хитой марказининг Ухань вилоятида вируснинг янги, турли вакцина ва дориларга мослашувчан COVID 2 турининг дастлаб Хитойда, сўнг бутун дунёда тарқалиб кетиши инсоният олдидаги навбатдаги синовдир.

Ҳозирча азиз юртдошим, бутун дунё бонг ураётган қоида, сабр қилинг, ўзингизни асранг ва уйингизда қолинг!

Дилшод  МУРТАЗАЕВ,
Навоий  юридик коллежи директори ўринбосари


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Жаҳон чемпионатининг энг қиммат терма жамоалари рейтинги эълон қилинди

2026 йилги мундиалда илк бор 48 та жамоа бош соврин учун кураш олиб боради.

Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвуз нега ортга қайтарилди?

Ҳолат назорат остига олинди ва чегара масканларида карантин остидаги маҳслуотларнинг назорати кучайтирилиши белгиланган.

Рустам Ғоиповга “Халқ артисти” унвонининг берилиши шахсан давлат раҳбарининг ташаббуси бўлган

Ўзининг бетакрор ижоди, дилларга яқин қўшиқлари ва юксак маҳорат билан ижро этилган жонли чиқишлари орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Рустам Ғоиповга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.

Канада - Ўзбекистон ўйини соат нечада бошланиши ва қайси канал орқали трансляция қилиниши маълум бўлди

Ўзбекистон миллий жамоаси 1-июнь куни Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди

Каталониянинг «Барселона» клуби ўз ҳимоячиларидан бири билан хайрлашиши мумкин.

«Олтин тўп»га даъвогарлар: Goal ЖЧ олдидан рейтингини янгилади

Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ» «Арсенал»ни пенальтилар сериясида (1:1, 4:3) мағлуб этганидан сўнг, Goal нашри «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади.

Фабио Каннаваро: “Ўзбекистон терма жамоасидаги муҳитдан завқ оляпман, аммо бош мақсадим — Италия бошқарувига келиш”

2006 йилги Жаҳон чемпиони ва “Олтин тўп” соҳиби, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Фабио Каннаваро фаолиятидаги энг катта мақсади ҳақида гапирди.

Олимлар хавотирда: Ер секинлашмоқда

Ер сайёраси сўнгги 3,6 миллион йил ичида кузатилмаган даражада секинлашмоқда, деб хабар берди "BBC Science Focus".

Россия Молия вазирлиги ва Марказий банк Путинни огоҳлантирди

Агентлик хабарига кўра, Владимир Путин иқтисодий блокка мудофаага алоқадор бўлмаган бюджет харажатларини тежаш бўйича топшириқ берган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

АПЛда нархи энг кўп ошган футболчилар маълум қилинди: Ҳусанов ҳам "топ-10"да

Футболчиларнинг трансфер қийматини баҳолашга ихтисослашган "Transfermarkt" портали 2025/26 йилги мавсум якунланганидан сўнг Англия Премьер-лигаси бўйича маълумотларни янгилади.

Қувайт аэропортига АҚШнинг Patriot ҳаво мудофаа тизими томонидан ҳужум қилинган

Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) вакили Ҳусайн Моҳеби маълум қилди.

NATO бош котиби Россия ҳарбийларига мурожаат қилди

Рюттенинг сўзларига кўра, Россия расмийлари Украинадаги урушга кетаётган аскарларга бераётган қуроллар талабга жавоб бермайди

Туркиялик эркак дунёнинг энг бой одамларидан бирига айланди

Такало бу пуллар унинг ҳисобига қандай келиб қолгани ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтди.

2026 йил ёзда Марказий Осиё мамлакатларида аномал даражада кучли ёғингарчиликлар кузатилиши мумкин

Таъкидланишича, об-ҳавонинг нормал ўзгариши ўрнига, минтақага улкан миқдорда ёғингарчилик тўсатдан ёпирилади.

Конгода Эбола эпидемияси авж олаётган бир пайтда 11 нафар бемор касалхобадан қочиб кетди — Bloomberg

Агентлик маълумотларига кўра, Эбола вируси Конго Демократик Республикасининг янги ҳудудлари бўйлаб тарқалмоқда, шифокорлар учун эса вазиятни назорат қилиш тобора қийинлашиб бормоқда.

Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди

Эркак Қарши туманидаги хонадонида эшак сўйиб, гўштини турли бозорларда сотиб келган. Хонадонидан 247 кг гўшт ва қарийб 100 та эшак териси топилган.

Тошкентнинг 5 та ҳудудида электр таъминотида узилишлар кузатилди

Бу эса метро поездлари ҳаракати ҳамда бекатлардаги ёритиш тизимлари фаолиятига ўз таъсирини кўрсатган.

Кувайт Эрон билан боғлиқ жиддий қарор қабул қилди

Бу ҳақда Кувайт оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Украина дронлари Санкт-Петербургга ҳужум қилди: иқтисодий форум куни йирик зарбалар қайд этилди

Кечаси Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Украина дронлари ҳужумига учради. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко маълум қилишича, вилоят осмонида 59 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.

АҚШ ва Мексика чегараси остидаги туннелдан қиймати $45 млнга тенг бир тонна кокаин топилди

Туннел гидравлик лифт, электр ва шамоллатиш тизими билан жиҳозланган.

Кубилюс: «Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаймиз» деган гап мени хавотирга солади

Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.

АҚШ маълум шартлар асосида Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига қарши эмас

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.

Африкада Эбола яна қайтди, АҚШ етакчилигига эҳтиёж кучаймоқда

Американинг нуфузли нашри — The Wall Street Journal таҳририяти «2014 йилги Эбола сабоқларини қўллаш вақти келди» сарлавҳали мақоласида Африкада Эбола вируси яна авж олаётгани ва бу вазиятда АҚШнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Туркий дунёнинг моддий ва номоддий меросини асраб-авайлаш бўйича стратегик учрашув Парижда бўлиб ўтди

2026 йил 1 июнь куни Парижга амалга оширилган хизмат сафари доирасида Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти профессор Актоти Раимқулова UNESCO Бош директорининг маданият масалалари бўйича вазифасини бажарувчи ўринбосари ҳамда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан расмий икки томонлама учрашув ўтказди.

Андижонда 35 млрд сўмлик солиқ кешбеки ўмарилди

Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда 6 нафар фуқаро ва бошқалар ўзаро тил бириктирган

Самарқанднинг Пахтачи туманида 4 киши сувда чўкиб кетди

Ҳодиса оқибатида 3, 6, 9 ва 10 ёшли болалар ҳалок бўлган. Маҳалла одамлари кечаси билан болаларнинг мурдасини излашган.

Навоийда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

Дастлабки маълумотларга кўра, тўққиз қаватли уйнинг тўққизинчи қаватида жойлашган саккизта хонадоннинг том қисми, шифтлари ва ички ҳудуди жами 300 квадрат метр майдонда ёнган.

Украина зарбалари ортидан Россияда нефть қайта ишлаш ҳажми 16 йиллик минимумга тушди

Бу кўрсаткич 2009 йилдан бери қайд этилган энг паст даража ҳисобланади.

Байрут аҳолиси Даҳия туманини тарк этмоқда

Ливан пойтахти Байрутнинг жанубий чеккасида жойлашган Даҳия тумани аҳолиси ҳудудни оммавий равишда тарк этмоқда.

Эрон АҚШ ва Исроил зарба берган ерости ракета базаларининг учдан икки қисмини тиклади

CNN маълумотларига кўра, Эрон АҚШ ва Исроил томонидан нишонга олинган ерости ракета мажмуаларини тез суръатларда қайта тикламоқда.

Жанубий Кореядаги мудофаа заводида юз берган портлашда 4 киши ҳалок бўлди

Мазкур заводда турли қурол-яроғларни, жумладан, “ер-ер” таснифидаги тактик ракеталарни ишлаб чиқарилади.

АҚШ ҳужумлари оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

Жанубий Америка қирғоқлари яқинидаги кемаларга АҚШ томонидан берилган ҳаво зарбалари натижасида 202 киши ҳалок бўлган.

Жанубий Африкада ксенофобия кучайди: Ғарбий Африка давлатлари фуқароларини эвакуация қилмоқда

Ғарбий Африка давлатлари ксенофобия ва зўравонлик ҳолатлари кучайгани сабабли ўз фуқароларини Жанубий Африка Республикасидан эвакуация қилишни бошлади.

ПСЖ ғалабасидан кейин Францияда оммавий тартибсизликлар: қарийб 800 киши ҳибсга олинди

Францияда «Пари Сен-Жермен» клубининг Чемпионлар лигаси финалидаги ғалабасидан сўнг юз берган тартибсизликларда қарийб 800 киши ҳибсга олинди, 200 дан ортиқ киши жароҳат олди.