Деҳқонобод тумани Истиқлол МФЙда яшовчи Н.Ю ариза билан мурожаат қилиб, ижтимоий тармоғи орқали танишган шахс унинг телефон рақамини ва бошқа маълумотларини олиб, унга тегишли бўлган бўлган пластик картасидан бўлиб-бўлиб, жами 19.834.500 сўм пулларини қўлга киритганлигини билдириб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ҳолат юзасидан Деҳқонобод туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Андижон вилояти Андижон шаҳар «Бўстон» МФЙда яшовчи А.А. содир қилганлиги аниқланиб, ундан ашёвий-далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, Умра визасига ариза беришнинг сўнгги куни – жорий йил 19 март, Саудия Арабистонига киришнинг сўнгги куни – 2 апрель, мамлакатни тарк этишнинг сўнгги куни эса – 18 апрель этиб белгиланган.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда Рубен Диаш ўрнига Абдуқодир Ҳусановни тушириш борасидаги қарорига изоҳ берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон ҳукумати сешанба куни талабалар намойишларини давом эттириши мумкинлигини маълум қилди, лекин миллий байроқ ва бошқа «муқаддас нарсалар»га нисбатан ҳурматсизлик қилиш каби «қизил чизиқ»дан ошмасликлари шарт.
Ҳолат юзасидан ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан мулоқотда жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаб бўлган ёшларнинг ижтимоий ҳаётга тез мослашишини таъминлаш муҳим эканлигини таъкидлади.
Украина ОАВлари манбаларига кўра, СБУ кечаси дронлар орқали Татарстандаги «Калейкино» нефть насос станциясига зарба берган. Ҳужум ортидан бир неча портлаш содир бўлган ва йирик ёнғин келиб чиққан.
The New York Times (NYT) маълумотига кўра, Европа Иттифоқи (ЕИ) Украинага молиявий ёрдамни тўсиб қўйди, ва бу жуда муҳим ва ҳассос бир пайтда содир бўлди.