Сурхондарёда «УАЗ» автомобилидаги газ баллони портлаб кетди

Сурхондарёда «УАЗ» автомобилидаги газ баллони  портлаб кетди

Воқеа бугун, 28 июль куни соат 06:15 да Сурхондарё вилояти Музработ тумани «Юртим жамоли» МФЙда жойлашган «Қора марварид» МЧЖга қарашли автомобилларга газ қуйиш шохобчасида содир бўлган. «УАЗ» автомобилга ўрнатилган газ баллонининг ёрилиши юзага келган.

Маълумотга кўра, ҳодиса оқибатида жароҳатланган ҳамда вафот этганлар йўқ. Автомобиль ва шохобчанинг том қисми зарарланган.

Ҳозирда масъуллар томонидан ҳодиса сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!