Суриялик Райён 20 ойдан сўнг яна юра бошлади

Суриялик Райён 20 ойдан сўнг яна юра бошлади

Саккиз яшар Райён Қосим 2016 йилнинг 25 ноябрида Ҳалабдаги уйларнинг ҳовлисида ўйнаётган эди. Қўққисдан бомба портлаши оқибатида у чап қўлидан айрилди ва юра олмай қолди.

“Ўша куни оилам уйда эди. Мен эса жума намози учун таҳорат олаётгандим. Болалар ташқарида ўйнаётганди. Самолётнинг овози эшитилди, кейин бомба уйимизнинг устига тушди”, – дейди қизалоқнинг отаси Шаҳар Қосим “Анадолу” агентлиги мухбири билан суҳбатда.

Унинг айтишича, ташқарига чиққанида чанг-тўзон орасида тахминан 16 кишининг ўлик ёки ярадор эканини кўрган.

“Икки қизимдан бири яраланганди, ўғлим ҳам. Оғир яраланган қизим Нур 4 яшар эди, ўша ердаёқ ҳалок бўлди. Уйимизга меҳмон бўлиб келган рафиқамнинг синглиси ва унинг болалари ҳам ҳалок бўлди. Икки қизим ва ўғлимни машинага ўтқаздим. У ердан узоқлашаётганимизда самолёт яна бомба ташлади. Касалхонага етиб бордим. Ўғлимни ва Райённи операция қилишди”, – дейди ота.

Оиласи Райённи аввал Туркиянинг Мерсин шаҳридаги, кейин Анқарадаги касалхонага олиб келди. Қизалоққа протез қўл тақилди. Узоқ давом этган муолажалардан кейин у яна юра бошлади.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!