Сурияда 550 жуфтликнинг оммавий тўйи ўтказилди

Сурияда 550 жуфтликнинг оммавий тўйи ўтказилди

Суриянинг Латакия шаҳрида 9 ноябрь, жума куни 550 жуфтликнинг оммавий тўйи ўтказилди. Бу ҳақда тўй ташкилотчиси Syriatel мобил оператори матбуот хизматига асосланиб, «daryo» хабар берди.

Оммавий тўй тантаналари шаҳардаги тўйхоналардан бирида ўтказилди.

1100 нафар келин-куёвлар Сурия армияси ҳарбийлари, ҳалок бўлган ҳарбийларнинг яқинлари, уруш пайтида яраланган йигит ва қизлардан иборат бўлди.

Ушбу турдаги акция олтинчи марта ўтказилмоқда. Акция доирасида турмуш қурганлар сони 1494 нафарни ташкил этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!