Судочье кўлининг тақдири нима бўлади?

A A A
Судочье кўлининг тақдири нима бўлади?

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ ва Қўнғирот туманлари ҳудудида жойлашган Судочье кўллар тизимида жорий йил 4 июль куни содир бўлган ёнғин кўпчиликни бефарқ қолдирмади. 

Икки кундан ортиқ вақт давом этган олов оқибатида 278 гектар майдондаги қамишзорлар ёниб кетган. Жиддий талафотлар, яъни одамларга ва ҳайвонот дунёсига зарар етмаганлиги ҳақида мутасадди ташкилотлар хабар қилишди. Лекин…

Орадан бир ҳафта ўтар-ўтмас яна ўша кўлдаги қамишзорларда ёнғин содир бўлиб, 2-3 гектар очиқ майдонда қамишлар ёнганлиги ҳақида хабар тарқалди.

4 июль кунги ёнғинни Орол денгизига бориб келаётган сайёҳлар расмга тушириб, Нукусга келгандан сўнг тарқатиб юбормаганда, яна қанча вақт хабарсиз қолиб кетишимиз мумкин эди – айтиш қийин. Ёнғин ҳақида ўз вақтида кўлдаги балиқчиларнинг хабар қилмагани эса тушунарсиз ҳолат. Эксперт гуруҳи анча кеч йўлга отланди. Судочье кўли Нукусга қарийб 200 километр. Унга Устюрт платоси орқали нотекис йўлларда борилади. Махсус транспортда камида 4 соатлик йўл. Етиб боргани билан сув ўртасидаги қамишзорларга кириб бориш ва ёнғинни бартараф қилиш ҳам осон иш эмас.

Қорақалпоғистон Республикаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси расмийлари қайд этишича, содир бўлган ёнғин қайиқларда сузиб борилиб ўчирилган. Оловнинг сўнишига шу кунлари ёғган ёмғир ҳам маълум даражада ёрдам берган бўлиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси Судочье кўллар тизимида содир бўлган ёнғин оқибатлари ҳақида маълумот берди.

“Судочье” орнитологик буюртмахонаси ҳудуди ёввойи ҳолда яшовчи ондатра, ўрдак (бир неча турлари), ғоз, оққуш, бирқозон, фламинго ва бошқа ҳайвонот дунёсига бой. Ёнғинда уларга зарар етказилган ҳолат учрамаган. Чунки сувда сузувчи қушлар ва бошқа ҳайвонот турлари яшаш макони ва улар баҳор ойларида тухум қўйиб кўпаядиган ҳудуд ҳисобланади. Лекин ўрганиш давомида ҳайвонот дунёси нобуд бўлган ҳолат қайд этилмади. Чунки ҳозирги кунга келиб полапонлар катта бўлиб бемалол сувда сузиб юрадиган даражада ўсиб улғайган.

Кўпчилик ёнғин ҳақида хабар топиб қушларга қайғурган эди. Чунки кўлда 240 га яқин доимий яшовчи ва кўчманчи қушлар турлари қайд қилинган.

Бу кўллар тизими қушларнинг уя қўйиш, учиб ўтувчи қушларнинг дам олиш, учиш олдидан озиқланиш жойи бўлиб хизмат қилади.

Судочье кўллар тизимида Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига кирган 40 турдаги қушларнинг 30 тури, Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро ташкилотининг “Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги турларнинг Қизил рўйхати”га киритилган 24 турдаги қушнинг 18 тури яшайди.

Энди савол туғилади, шундай ёнғин, масалан, март ёки апрель ойида содир бўлганда нима бўлар эди? У пайтда қушларнинг полапонлари ҳали уясида яшаётган бўлади. Ахир, март-апрель ойларида Судочье кўлини миллионлаб қушлар макон қилади. Ёнғинни нима билан ўчиради? Автомашина тугул, одам ҳам қайиқ ҳам бора олмайдиган қалин қамишзор ёки ботқоқликлардаги ёнғинни фақат сув пурковчи самолёт ёки вертолёт ёрдамидагина бартараф қилиш мумкин. Лекин Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига киритилган Ёнғин хавфсизлиги бошқармасида бунақа транспорт йўқ.

Ҳар йилги куз мавсумида маҳаллий аҳоли томонидан молларга озуқа қилиш учун янгисини ўстириш мақсадида қамишзорлар ёқиб юборилар эди. Маълумки, бу пайтда ҳам Судочьеда қушлар салтанати ҳукм сураётган бўлади. Шимолга учиб кетган қушлар кузда яна жанубга қайтишида Судочьеда маълум вақт дам олиб кетади. Охирги йилларда фламинго қушларининг кўплаб келиши хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг ҳам ушбу кўлга қизиқишини орттирган эди.

Айтганча, бундан буён кўлдаги қамишлар саноат учун ҳам керак. Уларни одамларнинг ёқиб юбориши таъқиқланди. Жаримаси ҳам анча. Мўйноқда қад ростлаётган ДСП заводларига ишлатиладиган хом ашёнинг аксарияти айнан шу кўлдаги қамишлардан олинади. Ёнғин шундайлигича тез-тездан бўлиб турса, Судочьенинг тақдири нима бўлади? Хуллас, ушбу саволнинг боши ҳозирча очиқ қолиб кетмоқда.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, Мўйноқ тумани ҳудудидаги кўллар қамишзорларга бой. Ўзбекистон Республикасида мавжуд қамишзорлар майдонининг 57 фоизи, Қорақалпоғистон Республикасида мавжуд қамишзорлар майдонининг 78 фоизи Мўйноқ туманига, жумладан 50 минг гектардан ортиқ майдонга эга Судочье кўли ҳиссасига тўғри келади.

Мутахассисларнинг фикрича, кўлдаги муаммолар фақат бу эмас. Кўлдаги сувнинг барқарор бўлмаслиги ва ноқонуний овчилик ҳам табиатга анча зарар келтирмоқда. Масалан, 2014 йилда олимлар томонидан кўлдаги оролларда кўп сонли фламинго қушларининг уялари топилган бўлса, кейинги йилларда бундай ҳолат кузатилмаган. Чунки 2015 йилда сув кўпайиб кетиб, фламинго қушларининг уялари сув остида қолиб кетган. Кейинги йилларида сув кам бўлиб, ороллар ярим оролларга айланиб қолган ва унга ҳар хил йиртқич ҳайвонлар бемалол кириб келиб, тухумларини еб кетган. Ноқонуний овчилик эса қушлар сонининг камайиб кетишига олиб келмоқда.

Судочье кўлидаги балиқчилик хўжалиги ҳам кутган натижани бермайди.

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали ходими Е.Қурбанбаевнинг таъкидлашича, Тахиатош гидроузелидан келиб тушадиган дарё сувининг йилдан-йилга камайиб кетиши ва Судочье, Қаратерен, Жилтирбас кўллари юқори тузга эга коллектор сувлари билан таъминланганлиги ва тоза сув билан алмашиш имконияти бўлмагани боис улардаги сувнинг сифати пасайиб кетган. Шунингдек, 2003-2004 йилларда катта кўлларни кичик ижарачиларга бўлиб бериш даврида балиқларнинг миграция йўллари ҳисобга олинмаган ва фермерлар кўп йиллар давомида балиқ овлаш билан шуғулланиб, уларнинг сонини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш бўйича иш олиб бормаган.

– Судочье кўллар тизими аввал кўл “Мўйноқ аква саноат” ДУК ҳузурида эди ва энди давлат буюртма қўриқхонасига айлантирилмоқда, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича котибият мудири Асхат Салихов. – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан мазкур кўллар тизими Давлат экология қўмитаси тасарруфига берилди. Бундан буён ноқонуний овчилик ва қамишларни ёқиб юбориш батамом бартараф қилинади. Қамишларни ўриб олиш ҳам белгиланган тартибда амалга оширилади.

Илгари Судочьега Амударёнинг Раушан ва Примузяк каналлари орқали сув келиб, кўл Орол денгизи ҳавзаси билан боғланиб турган. Кўлнинг майдони 350 километр квадратга етган, энига ўртача 15 километр, узунлиги ўртача 250 километргача ва чуқурлиги 2 метргача бўлган.

Суви чучук бўлганлиги учун маҳаллий аҳоли томонидан “суви дуччи” дейилиб, кейинчалик “Судочье”га айланиб кетган.

1960 йилларда Орол денгизи сатҳининг пасайиши ва дарё суви оқимининг тўхтатилиши оқибатида Судочье қуриб кета бошлади. 1968 йилда саёз кўл алоҳида сув омборларига айланди. Бироқ айни пайтда, Судочье кўли коллектор-дренаж сувлари ҳисобига қайта тикланган, собиқ йирик кўл ўрнида 4 та сув омбори бор. Улар Ақушпа, Катта Судочье, Қаратерен ва Бегдулла-Айдиндир. 2000-2001 йилларда сув танқислиги туфайли ҳатто катта Судочье ҳам қуриб қолди.

Кейинчалик мазкур кўллар тизимига Судочье кўлини бошқариш қўмитаси, сўнг 2015 йилдан “Мўйноқ аква саноат” ДУК эгалик қилиб келган. Ҳозирда кўл ёқасидаги эски Урга қишлоғи ўрнида сайёҳлар учун шароит яратиш мақсадида туристик инфраструктура тортилиши режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонлик яна бир футболчи "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин

Бу ҳақда Отабек Умаров айтиб ўтди.

Элдор Шомуродов янги жамоасининг таклифини қабул қилди

Унга Туркия ва Италия клублари қизиқиш билдираётганди.

Исроил Эрон билан уруш тугаганини расман эълон қилди

Бу ҳақда Исроил бош вазирининг идораси баёнот берди.

Яна бир ўзбекистонлик футболчи "Манчестер Сити"га ўтиши кутиляпти

Бу ҳақда футбол журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев хабар бермоқда.

Гвардиола: "Унинг ўйнамаётганининг ягона сабаби - мен"

"Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола жамоа ҳужумчиси Жек Грилиш нега кўп ўйин амалиётига эга бўлмай қўйгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Марказий банк: доллар кўтарила бошлади

АҚШ доллари 45,26 сўмга ошиб, 12 456,25 сўм этиб белгиланди. Евро курси 223,82 сўмга ошди ва 14 461,71 сўм бўлди. Фунт-стерлинг 16 952,96 сўм (+342,09). Россия рубли 158,36 сўм этиб белгиланди (-0,02). Қозоғистон тенгеси 24,00 сўм бўлди (+0,28).

Эрон Исроилни мағлубиятга учратганини маълум қилди

Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик юқори кенгаши баёнотида келтирилган.

Ўзбекистонлик икки легионер футболчи клубсиз қолди

Ўзбекистонлик футболчилар Жасур Жалолиддинов ва Бобур Абдухолиқовнинг Озарбойжондаги фаолияти якунига етди.

Хато тузатилди: Бобир Абдихолиқов “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди

Президент Фармони билан бир гуруҳ ёшлар «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланди.

Германия канцлери: Исроилнинг “ифлос иши” ҳақидаги фикримдан афсусланмайман

Германия канцлери Фридрих Мерц Исроилнинг Эронга қарши амалиётини “Ғарбнинг ифлос иши” деб атаган баёнотидан афсусланмаслигини маълум қилди.

Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси иккинчи маротаба уйланиш арафасида.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатида терма жамоадан ҳеч нима кутманглар"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.

Абдуқодир Ҳусанов «Барса»га ўтиши мумкин — Деку уни «келажак ҳимоячиси» деб билади

Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

Чилонзорда "доставкачи" эркакни зўрлаган аёллар ҳақидаги хабарларга Олий суд муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманида икки нафар аёл "доставкачи" эркакни зўрлаганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

"МЮ" ва "Ливерпуль" клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси ҳибсга олинди

Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Маск ғазабда?!

"Бу тарихдаги энг катта қарз оширилиши бўлиб, Американи тўғридан-тўғри иқтисодий ҳалокат йўлига олиб чиқади", — деб ёзди Маск ижтимоий тармоқдаги саҳифасида

Бўлажак сайловларда Зеленский кимдан қўрқмоқда?

Бу ҳақда Олий Рада депутати, давлатга хиёнатда айбланиб қамоқдаги Александр Дубинский ўзининг Телеграм-каналида ёзди

Исроил уруш бошланганидан бери Ғазодаги 256 та эвакуация марказини нишонга олди

Бу ҳақда Ғазо секторидаги ҳукуматнинг медиа-офиси расмий баёнот берди.

Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 56 531 нафарга етди

Бу ҳақда Ғазодаги Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзининг сўнгги баёнотида маълум қилди.

Германияда украиналик аёл ва унинг чақалоғини ўлдирган 16 ёшли йигит ҳибсга олинди

Германиянинг Эссен шаҳри прокуратураси хабарига кўра, 16 ёшли украиналик йигит ҳамюрти — 32 ёшли аёл ва унинг бир ярим ёшли қизини ўлдирганини тан олди ва ҳибсга олинди.

Исроилнинг Ғазодаги ҳаво ҳужумлари юзлаб оилаларни кўчиришга мажбур қилди

Исроил ҳаво ҳужумлари Ғазо секторида юзлаб фаластинлик оилаларни ўз уйларини тарк этишга мажбур қилди. Ҳужумлар натижасида беш киши ҳалок бўлди, кўплаб аҳоли жароҳатланди.

"Қулай шартларда автомобиль": 9 фуқаро 843 нафар фуқарони умумий 50,1 млд. сўмга чув туширди

Улар ташкил қилган жамиятларга тегишли 339 дона транспорт воситалари хатланган.

Исроил армияси Ливан жанубини ўққа тутди

Исроил томони сулҳни 3000 га яқин бузган, натижада камида 213 киши ҳалок бўлган ва 508 киши жароҳат олган.

Покистондаги муссон ёмғирлари 45 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.

АҚШда атрофи тимсоҳлар билан тўла мигрантлар маркази қурилмоқда

Бу ҳудуд ботқоқлар билан ўралган бўлиб, тимсоҳлар, питонлар ва бошқа ёввойи ҳайвонлар билан тўла.

Эрон нефтни қайта ишлаш заводида портлаш юз берди

Маълумотларга кўра, авария натижасида завод яқинида қуюқ тутун пайдо бўлган.

Қирғизистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Офат оқибатларини бартараф этишга жами 76 киши ва 12 техника жалб этилган.

Танзанияда 2та автобус ёниб кетди

Танга вилоятига кетаётган йўловчи автобус қарама-қарши йўналишда, яъни Самедан Мошига кетаётган микроавтобус билан тўқнашган.

Британияда оғирлиги 2,4 тонна кокаин партияси мусодара қилинди

Гиёҳванд моддаларнинг қиймати қарийб 100 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда

“Крокус”даги теракт ижрочилари уларнинг ташкилотчиси Украина бўлганини тан олди

Чегарани кесиб ўтишда ёрдам бериши керак бўлган гуруҳ Брянск вилоятида уларни кутиб турган.

"Киев тобора хавфли жойга айланмоқда"

Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.

Исроил ҳужумлари натижасида Эронда тўққиз нафар журналист ҳалок бўлди

Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.

Исроил Эронга қарши урушга неча йил тайёрлангани маълум бўлди

Бу ҳақда The Times хабар бермоқда.

"Бу пасткаш ким?" — Трамп CNN нашрининг Эронга алоқадор мақоласидан ғазабланди

CNN нашрининг ёзишича,Трамп маъмурияти Теҳрон билан Эроннинг фуқаролик ядровий дастурини ривожлантириш учун 30 миллиард доллар ажратиш масаласини муҳокама қилган.

Теҳронда Исроил томонидан ўлдирилган генераллар ва ядро олимлари оммавий дафн этилди

Минглаб эронликлар мамлакат пойтахти марказига чиқиб, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси офицерлари ва олимлар билан видолашди.

Колумбияда юз берган кўчки оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 50 га яқин уй зарар кўрган. Қутқарув ишлари узлуксиз давом этмоқда.

Урганчда шоқоллар юрибдими?

Вилоят Экология бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.