Суд қарорлари ижроси билан таъсирлидир

A A A
Суд қарорлари ижроси билан таъсирлидир

Республикамизнинг суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад - фуқароларда суд ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига жазоловчи орган эмас, балки шахс ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладиган органлар сифатида қарашни шакллантиришдан иборат.

Одил судлов вазифаларининг муваффақиятли амалга оширилиши нафақат мазкур органлар томонидан ҳуқуқ нормаларига тўлиқ риоя этилишига, балки улар томонидан чиқарилган ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарорларнинг бажарилишига ҳам боғлиқдир.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасига мувофиқ суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.

Суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш, унинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш одил судлов обрўсига путур, давлат ва жамоат манфаатларига зарар етказади, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари тикланишига қаратилган фаолиятга салбий таъсир кўрсатади.

Шу муносабат билан, Жиноят кодекси (бундан буён - ЖК) суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш ва унинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ қатор жиноятлар, қайсики вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш (ЖК 122-моддаси), ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш (ЖК 123-моддаси), меҳнат қилиш ҳуқуқини бузиш (ЖК 148-моддаси биринчи қисми), суд ҳужжатини ижро этмаслик (ЖК 232-моддаси), банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш (ЖК 233-моддаси) учун жиноий жавобгарликни назарда тутади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 19 ноябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2008 йил 4 декабрда маъ­қулланган "Ижро иши юритиш такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ, Жиноят кодексининг суд қарорларини бажармаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган 232-моддаси янги таҳрирда баён қилинди.

Аввалги таҳрирда "Суд қарорини бажармаслик", деб номланган ЖКнинг 232-моддаси битта қисмдан иборат бўлиб, мансабдор шахс­нинг суд ёки судьянинг ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарорини қасддан бажармаслиги ёхуд уларнинг бажарилишига тўсқинлик қилиши энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши тарзида баён қилинган эди.

Ушбу модданинг диспози­циясига кўра, ўрганилаётган жиноят учун фақат мансабдор шахслар жавобгарликка тортилиши назарда тутилган бўлиб, ушбу қилмишни биринчи марта содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланилиши мумкин эмас эди.

Юқорида кўрсатиб ўтилган қонун асосида Жиноят кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларда эса суд ҳужжатининг бажарилмагани учун нафақат мансабдор шахслар, балки оддий фуқароларнинг ҳам жавобгар бўлиши назарда тутилади. Бундай ўзгартиш ушбу жиноятни квалификация қилиш билан боғлиқ камчиликларга барҳам беради.

Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги 232-моддаси биринчи қисмида муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш маж­бурия­тини юкловчи суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлашни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин давом эттириш, шунингдек, суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Мазкур модданинг иккинчи қисмида эса, ушбу қилмишлар мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.

Суд ҳужжатини ижро қилмаслик тергов ва суд ҳокимияти органлари обрўйи ва фаолиятига тажовуз қилувчи одил судловга қарши жиноятлар сирасига киради.

Суд ҳужжатларини бажармаслик ижтимоий хавфли қилмиш сифатида ЖКда мустаҳкамлангани унинг жамият, аниқроғи, ҳокимиятлар тақсимланишининг мустақил бўғини, давлат ҳокимия­тининг алоҳида тармоғи, фуқаролар ҳимоячиси бўлмиш одил судлов институти манфаатларига жиддий зарар етказиши мумкинлиги билан изоҳланади.

Ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим, қарорни бажармаслик деганда, ижро этиш учун олинган суд ҳужжатини амалга ошириш хизмат доирасига кирувчи шахс томонидан уларни қонунда белгиланган муддатларда бажариш юзасидан чора-тадбирлар кўрилмаслигини тушуниш зарур. Масалан, моддий ва мансабдорлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарилганига қарамай, унинг моддий ва мансабдорлик лавозимни эгаллаб тураверишига рухсат бериш шулар жумласига киради.

Суд ҳужжатларини бажармаслик жиноий ҳаракатсизлик билан содир этилади, яъни суд қарорини бажариш мажбурияти бўлган шахс қасд­дан уларни бажармайди ёки бажарилишини таъминлаш чораларини кўрмайди.

Суд ёки судьянинг ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими, қарорининг бажарилишига тўсқинлик қилиш деганда, шахснинг суд ҳужжатларининг бажарилмай қолишига қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракати тушунилади.

ЖКнинг 232-моддаси биринчи қисми бўйича жиноятнинг субъекти муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатини бажариши лозим бўлган субъект ёшига етган ҳар қандай шахслар бўлади. Иккинчи қисми бўйича эса, жиноятнинг субъекти фақат мансабдор шахслар - суд ҳужжатларини бажариш ваколатлари доирасига кирувчи ташкилот, корхона, муассасалар раҳбарлари ҳисобланади.

Тегишли суд ҳужжатини бажариш учун қонунда белгиланган муддат тугаган ёхуд уларнинг бажарилишига тўсқинлик қилишга қаратилган ҳаракат содир этилган пайт­дан эътиборан ушбу жиноят тамомланган, деб ҳисобланади.

ЖКнинг 148-моддаси биринчи қисмида била туриб, ғайриқонуний равишда ишдан бўшатиш ёки ишга тиклаш тўғрисидаги суд қарорини бажармаслик, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан ке­йин содир этилса, жиноий жавобгарлик қўлланилиши белгиланган.

Моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, вояга етган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган ота-онани ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаши, ишга тиклаш тўғрисидаги суд қарорини бажармаслик, аслида, суд ҳужжатларини ижро қилмасликдир. Бундан кўриниб турибдики, ЖКнинг 122-, 123-моддалари ва 148-моддаси биринчи қисми ҳамда 232-моддасида айнан битта жиноят учун жавобгарлик белгиланган. Бу эса, битта қилмишнинг ЖКнинг бир нечта моддаси билан квалификация қилинишига олиб келади. Ушбу ҳолат ЖКнинг 8-моддасида белгиланган одиллик принципига зид ҳисобланади ва, ўз навбатида, тергов органлари ва судлар томонидан жиноятни квалификация қилишда қийинчиликларга олиб келади.

ЖКнинг 232-моддасида, асосан, фуқаролик ишлари ва иқтисодий низолари бўйича судларнинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари; жиноят ишлари бўйича судларнинг ҳукмлари, ажримлари ва қарорларининг зарарни ундиришга оид қисми, шунингдек, жарима тариқасидаги жазони назарда тутувчи ҳукм­лари, ажримлари ва қарорлари; маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд қарорларининг зарарни ундиришга оид қисми; ҳакамлик судининг қарорларини бажармаганлик учун жавобгарлик кўзда тутилганини ва ушбу қарорларнинг ижросини таъминлаш суд ижрочилари зиммасига юклатилганини ҳисобга олиб, "Ўзбекистон Республикасининг суд ҳужжатлари ва бош­қа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 5-моддаси 11-бандида суд ижрочиларининг қарорлари ҳам ижро этилиши лозим бўлган суд ҳужжатлари сифатида белгиланганидан келиб чиққан ҳолда, ЖКнинг 232-моддаси диспозициясида суд ижрочиларининг қарорларини бажармаганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланиши керак деб ҳисоблаймиз.

Бундан ташқари, "Ижро ишини юритишнинг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ, Ўз­бекис­тон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига 198-1-модда (Қарз­дорнинг ижро ҳужжатини ижро этмаслиги), 198-2-модда (Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик), 245-3-модда (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти органлари) ларнинг киритилгани ҳам суд ижрочилари қарорлари бажарилишини таъминлайдиган ҳуқуқий асослар такомиллаштирилишини тақозо этади.

 

Фаррух ИКРАМОВ, Жиноят ишлари бўйича Пешкў туман суди раиси

Нурбек РАХИМОВ, Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг бўлим бошлиғи

 

 

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Исроил Россияни Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришдан тийилишга чақирди

Исроил молия вазири Элькин Россиядан Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бермасликни сўради.

Маданият вазири коррупцияда айбланиб судга тортилади

Маданият вазири коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб судланади.

Маҳмуд Мурадов: "Тахминан 700 минг АҚШ доллари минусга кирдим"

Muradov Professional League ММА ташкилоти нима учун мусобақалар ташкил қилмаётганининг сабаби ҳам айтилди.

Юраги уриб турган бемор ўлганга чиқарилди ва унинг ички аъзоларидан фойдаланишди

Органларни харид қилиш ташкилотлари шифокорларни беморларга ўлимни тезлаштирадиган дориларни юборишга ундамоқда.

Ҳиндистон ўз талабаларига Ўзбекистондаги университетда ўқишни тақиқлади

Душанба куни Ҳиндистон Тиббиёт Кенгаши (NMC) тиббиёт йўналишидаги абитуриентларга Марказий Америкадаги учта ва Ўзбекистоннинг бир тиббиёт университетига бакалавриат даражасида тиббий таълим олишдан қатъий тийилишни қатъий тавсия қилди.

Фарғонада шифокор адашиб беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлади

Сўнгра беморнинг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, бирор-бир тиббий кўрсатма бўлмагани ҳолда унинг “чап оёқ сон соҳасини ампутация қилиш” режасини ишлаб чиққан.

Бугундан мижозларга кредит ажратишда янги тартиб кучга киради

Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.

Европа нега Россияга қўллаётган санкцияларни Исроилга ҳам жорий этмаяпти?

Мерц Европа нега Россияга қўллаётган санкцияларни Исроилга ҳам жорий этмаётганини тушунтирди.

Исроил Туркиянинг қароридан безовта бўлмоқда

Шунга қарамай, улар турк ҳаво кучлари сафига қўшилса, Анқаранинг тийиб туриш имкониятларини сезиларли даражада кучайтиради.

Ҳусановнинг "Сити"даги энг яқин дўсти жамоадан кетмоқда

"Манчестер Сити" марказий ҳимоячиси Витор Рейс фаолиятини Испанияда давом эттиради.

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

“UzAuto Motors” янги тўлов шартларини эълон қилди

“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.

Аёлларнинг пенсия ёши яна 6 ойга оширилди

Низом 1 июлдан кучга кирди

Машҳур блогер Абдурозиқ Дубай аэропортида ҳибсга олинди

Расмий идоралар ҳозирча бу ҳодисага изоҳ бермаган ва иш тафсилотларини ошкор қилмаган.

7,5 йилга қамалган “Тошшаҳартрансхизмат”нинг собиқ раҳбари Анвар Жўраев озодликка чиқди

2025 йил 5 июндаги Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати ажрими билан, Анвар Жўраевга тайинланган жазо ўзгартирилди.

Эркак бўлиб туғилгансан, эркак бўлиб ўласан”

Журналист Макронлар оиласининг унга қарши суд даъвосига жавоб берди

Башар Асадга ёрдам бермагани Путинга қимматга тушдими?

Башар Асаднинг қулашидан кейин Озарбайжон етакчиси Путин билан алоқаларни узишга қарор қилган

Испанияда 4000 йил аввал содир этилган қотиллик аниқланди

Бу ҳақда Need to Know хабар бермоқда.

Украина ва Россия Зеленский ҳамда Путиннинг учрашувини ўтказиш бўйича келишувга эришди

Ҳоқон Фиданнинг маълум қилишича, бу келишув Истанбулда ўтган музокараларнинг учинчи босқичи доирасида муҳокама қилинган.

Самарқандда янги Tracker ёниб кетди

Хабарга кўра, воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:43 да етиб бориб, ёнғин соат 16:53 да ўчирилган.

Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги жанглар денгизбўйидаги курортларга яқинлашди — ОАВ

Бу ҳудудлар Бангкокдан атиги 200 км, машҳур Паттая курортидан эса 150 км узоқликда жойлашган.

Эронда жангарилар суд биносига ҳужум уюштирди, қурбонлар бор

Маълумотларга кўра, суд биноси ташқарисида ҳам отишмалар бўлган, бино атрофидаги йўловчилар ҳам ўққа тутилган.

Тошкент вилоятида адвокат 20 минг доллар пора билан қўлга тушди

Адвокат маҳкумни қамоқдан чиқариш эвазига 30 минг доллар сўраган.

Шавкат Мирзиёевни ҳақорат қилган шахс Озарбайжонда қўлга олинди

Бу ҳақда Озарбайжон Бош прокуратураси хабар берди.

Қашқадарёда болаларга ноқонуний диний таълим берган шахс қўлга олинди

У ушбу таълим учун ҳар бир ўқувчидан 100 АҚШ доллари миқдорида тўлов олган.

Филиппиндаги тошқинлар оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди

Яна 11 киши бедарак йўқолди хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Шавкат Мирзиёев Россия президентига ҳамдардлик билдирди

Россиянинг «Ангара» авиакомпаниясига тегишли Ан-24 самолёти 24 июл куни Амур вилоятида ҳалокатга учради.

Грецияда йирик ўрмон ёнғини: бир нечта қишлоқ аҳолиси мажбуран эвакуация қилинди

Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.

АҚШ Гарвард университетининг чет эллик талабалар учун визага ҳомийлик қилиш ваколати устидан тергов бошлади

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио ижтимоий тармоқда ёзди.

Ғазода очлик хавфи: 100 дан ортиқ инсонпарварлик ташкилоти огоҳлантирди

Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.

Украинада коррупцияга қарши органлар ваколатлари чекланишига қарши норозилик намойишлари ўтказилди

Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Россия ва Украина учрашувларининг учинчи раундида тинчлик шартлари муҳокама қилинади

Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.

Ғазода Исроил ҳужуми оқибатида 8 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Бу ҳақда WAFA ахборот агентлиги хабар берди.

Ер тезроқ айлана бошлади – тадқиқот

Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.

Ангренда 14 ёшли қиз 4 нафар йигит томонидан зўрланди

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан алоҳида назоратга олинган.

Ўзбекистонликлар 1 миллиарддан ошиқ пулини Лабубуга ишлатиб юборишди

Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.

Тошкент вилоятида ЙПХ машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди

ЙҲХБ хабарига кўра, ҳар иккала ҳолатда ҳам ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган.

Украинада Mirage 2000 қирувчи самолёти қулаб тушди

Украина ҳарбийларининг маълумотига кўра, парвоз вақтида авиация техникасида носозлик юзага келган.

Тошкентда самолёт бортида йўловчи аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак қамалди

Аёл эса эркакка бу ҳаракатларини тўхтатишини ва ўзини тўғри тутиши кераклигини айтишига қарамасдан, у ўз ҳаракатларини давом эттирган.