Столтенберг Эронни иттифоқчиларини Яқин Шарқдаги беқарорликни бас қилишга ундашга чақирди

Столтенберг Эронни иттифоқчиларини Яқин Шарқдаги беқарорликни бас қилишга ундашга чақирди

Эрон Яқин Шарқдаги эронпараст кучларнинг беқарорлаштирувчи ҳаракатларини бас қилиши керак.

Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг матбуот анжуманида маълум қилди.

"Биз АҚШнинг Ироқ ва Суриядаги позицияларига учувчисиз учоқлар ва ракета ҳужумларини, шунингдек, тижорий юк ташишга қилинган ҳужумларни кўрдик. Бу кучайиш хавфини оширади", деди у ва Эрон уларга таъсир қилиши кераклигини таъкидлади.

Столтенбергнинг таъкидлашича, Эронпараст кучларнинг ҳаракатлари НАТОнинг Яқин Шарқда кенг иштирок этиши фонида, жумладан, алянснинг Ироқдаги имкониятларини ошириш миссияси доирасида амалга оширилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!