Содир этилган жиноятга дахли бўлмаган шахс оқланди

Содир этилган жиноятга дахли бўлмаган шахс оқланди

2019 йил 27 февраль куни жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят судининг судьяси У.Бакдурдиев раислигида ўтказилган апелляция судлов ҳайъати суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми, яъни қасддан баданга енгил шикаст етказиш билан боғлиқ жиноят содир этганликда айбланган Ислом (исми ўзгартирилган)га оид жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди хабар бермоқда.

Исломга қўйилган айбловга кўра, Ислом ўғли Бекзод билан бирга 2018 йил 20 июль куни яшаш уйи олдида қўшниси Элёр билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик оқибатида унинг юз соҳасига қўли ва ғишт билан, энса соҳасига ёғоч бўлаги билан қасддан уриб шикаст етказганликда айбланган. Ўтказилган очиқ суд мажлисида жиноят ишида мавжуд ҳужжатлар ва далиллар синчиковлик билан текширилиб, жанжал гувоҳи бўлган шахслар сўроқ қилинганда, Исломнинг содир этилган жиноятга дахли йўқлиги аниқланди.

Апелляция судлов ҳайъати Исломни айбсиз деб топиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2,3-бандларига асосан оқлов ҳукми чиқарди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!