Собиқ президент коронавирусга чалинди

Собиқ президент коронавирусга чалинди

Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко коронавирусни юқтириб олди. Бу ҳақда унинг ўзи маълум қилди.

«COVID-19 бўйича тестим мусбат чиқди. Ҳудудларга сафарларимда танаффус қилишга мажбур бўлаётганимдан афсусдаман. Охирги олти йилда касалликларни оёқда юриб ўтазаётгандим. Аммо буниси маккор чиқди…

Шунинг учун бугундан уйда даволаняпман. Тезда соғайиб кетишга умид қилган ҳолда барча украиналикларни ўзларини эҳтиёт қилишга чақириб қоламан», — деб ёзди Порошенко «Facebook»даги саҳифасида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!