«Сизлар экспортга дўстми ёки душман?» — япон тадбиркорининг ўзбекча бизнес ҳақида айтганлари

«Сизлар экспортга дўстми ёки душман?» — япон тадбиркорининг ўзбекча бизнес ҳақида айтганлари

Икки дўст учрашиб, бири иккинчисидан сўрабди:

— Сени ўрмонда айиқ қувса нима қиласан?

— Қочаман.

— Етиб олса-чи?

— Дарахтга чиқиб оламан.

— Дарахтга ҳам чиқса-чи?

— Энг баланд шохига чиқиб жон сақлайман.

— Айиқ ҳам ўша жойгача чиқса-чи?

— Эй дўстим, сен менга ошнамисан ёки айиққа?

Бу бир латифа бўлса-да, ҳаётимизда учрайдиган баъзи бир ҳолатларга ўхшаб кетади.

Мен Японияда яшаб, илмий фаолият юритаман. Мақолам хулосасини олдиндан айтадиган бўлсам, ҳозирда биз, модомики, Ўзбекистон маҳсулотларини чет эл бозорларига олиб чиқишни истаётган эканмиз, ҳаракатларимиз айнан шу мақсадга хизмат қилиши лозимлигини, акс ҳолда маҳсулотларимиз экспорти йўлида ўз қўлимиз билан ғовларни яратишда давом этишимизни айтмоқчиман. Нега бундай деяпман?

Бошқа бир мақоламда айтиб ўтганимдек, кунчиқар юрт билан ўзаро ташқи савдо балансимиз 52х1 кўринишда (яъни бизнинг Японияга қиладиган маҳсулот экспортимиз ҳажми Япония бизга қиладиган экспорт ҳажмидан 52 баробар кам бўлиб турибди).

Яқинда маҳсулотларимиз япон бозорига кириб келаётганини кўриб, қувончим ичимга сиғмай кетди. Ўзбекистондан Японияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини йўлга қўяётган япон ширкати менежери билан суҳбатлашиб, раҳмат айтишни бошлаётган эдим, у менга муаммоларини айтиб қолди. Исмини ошкор этишни истамаган япон тадбиркори билан бўлиб ўтган суҳбат мазмунини ҳавола этаман.

— Фирмамиз сизнинг юртингиз билан савдо қилишни йўлга қўйди, Ўзбекистоннинг турли хил меваларини импорт қилишни бошлаганмиз. Яқинда Япония шаҳарларида юртингиз маҳсулотлари пайдо бўлади. Бироқ ҳаммаси яхши кетяпти деб айтолмайман…

— Нега энди? Ўзбекистон маҳсулотлари японларга ёқмадими?

— Йўқ, маҳсулотларингизга гап йўқ. Бу соҳада сизларда жуда катта имкониятлар мавжуд. Буни ўзларингиз ҳам етарлича тасаввур қила олмайсиз.

— Унда гап нимада?

— Биринчи муаммо — Ўзбекистонда савдо компаниялари (trade company) йўқлиги. Бунинг сабаби эса — бундай компаниялар фаолиятига қонунчилик томонидан қўйилган тўсиқлар.

Бутун дунёда давлатлар орасидаги савдони амалга оширадиганлар — савдо компаниялари. Бу компанияларнинг тарихи 17-асрдаги «Ост Индиа» компанияларига бориб тақалади.

Ҳозирда, масалан, Японияда Mitsui-bussan, Toyota Tsusho, Mitsubushi ва Marubeni каби йирик савдо компаниялари фаолият олиб боришмоқда. Ёки биз каби маълум бир соҳага ихтисослашган савдо компаниялари ҳам кўп. Биз ўз соҳамизда мутахассисмиз. Экспорт-импорт операцияларини бутун дунё бўйлаб амалга оширамиз. Лекин Ўзбекистонда биздаги каби эркин савдо қилмоқчи бўлганлар учун турли тўсиқлар қўйилган экан. Мисол учун, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортига ишлаб чиқарувчиларнинг иши деб қаралади, имтиёзлар берилади. Экспортга ихтисослашган компанияларнинг иши эса Ўзбекистонда оғир кечяпти.

— Ишлаб чиқарувчи маҳсулотини ўзи экспорт қилишининг нимаси ёмон?

— Маҳсулотни ишлаб чиқариш бошқа, уни чет элга олиб чиқиб, пуллаш бошқа. Ҳар бири алоҳида касб бўлгани ва маҳорат талаб этгани учун ишни ўз мутахассиси бажаргани маъқул. Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари «ўзимиз экспорт қиламиз», дея мана неча йил бўлдики, Япония бозорига кира олишмаяпти. Натижада, Ўзбекистонда ишлаб чиқарувчиларга берилган имтиёзлар «кобра эффекти»ни юзага келтирган — товарларингизнинг чет элга чиқишига тўсқинлик қиляпти.

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш остонасида турибди, шундай эмасми? Биласизми, бу ташкилотга аъзо бўлишнинг шартларидан бири нима — чет эл савдо ширкатларининг юртингизга товарларни камситишларсиз келтириши ва тенг шартлар остида юртингиз товарларини ташқарига экспорт қила олиши. ЖСТ талаби бу!

Шундай экан, эртами-кечми, сизлар барибир бу соҳани эркинлаштирасизлар. Нега буни пайсалга соляпсизлар? Ҳалигача сизлар билан савдо қилмоқчи бўлган чет эл корхоналарини ишлаб чиқарувчига айлантирмоқчи бўласизлар. Менинг ширкатим, масалан, ишлаб чиқариш эмас, балки айнан экспорт-импорт операциялари билан шуғулланади. ЖСТга аъзо бўлгандан кейин ҳукуматингиз биз каби савдо компанияларга бунақа — тўғридан-тўғри инвестиция киритиш талабини қўя олмайди.

Менимча, бу сизлардаги СССРдан қолган фикрлаш натижаси бўлса керак — у даврларда сизларда савдогарларга ёмон кўз билан қаралганини биламан. Аммо янги Ўзбекистон бозор иқтисодига ўтишни олдига мақсад қилган-ку?! Нега ҳали ҳам СССР замонидаги фикрлаш бўйича иш юритасизлар? Мен шуни тушуна олмаяпман.

— Ўзбекистонда маҳсулот харид қилганингиздан кейин, уни олиб чиқиш босқичида қандай муаммоларга дуч келяпсизлар?

— Негадир жуда секин ишлар экансизлар. Ҳаракатларингиз бозор темпига сира тўғри келмайди.

Тажрибамдан бир мисол келтираман: мен маҳсулот учун февраль ойи бошида тўлов қилдим, аммо, ҳатто март ойи бошида ҳам маҳсулот келмади. Биз бундай шароитда савдо қилмаймиз. Биласизми, сизларда тўлов қилинганидан кейин ҳам товар 3–4 ой кечикади. Бу аҳволда биз ватанимиздаги мижозларимизни қандай ушлаб турамиз? Ҳаммаси бошқа савдо компанияларига ўтиб кетади-ку?! Дунё бозоридаги тезликка ўтишларингиз керак. Келинг, «Doing Business in Uzbekistan 2019» — Жаҳон банки томонидан мамлакатларда бизнес қилиш осонлигини ўлчайдиган ҳар йилги ҳисоботга қараб Ўзбекистоннинг ҳолатига баҳо берамиз:

1). Экспорт қилишга кетадиган вақт (time to export). Чегарадаги мувофиқлаштириш ишларига (border compliance) Ўзбекистонда 112 соат сарф этилади, Ўрта Осиё мамлакатларида 22 соат, юқори ривожланган мамлакатларда эса 12,5 соат.

2). Экспорт қилиш харажатлари (сost to export). Чегарадаги харажатлар сизларда 278 долларни ташкил қилади, Ўрта Осиёнинг бошқа мамлакатларида 157,5 доллар, юқори ривожланган мамлакатларда эса 139 доллар сарфланади.

3). Ҳужжатларни мувофиқлаштириш (Documentary compliance time) бўйича сизларда 96 соат вақт кетади, Ўрта Осиё мамлакатларида 24 соат, юқори ривожланган мамлакатларда 2,4 соат.

4). Ҳужжатларни мувофиқлаштириш харажати (Documentary compliance cost) бўйича Ўзбекистонда 292 доллар сарф этилса, қолган Ўрта Осиё мамлакатларида 98 доллар, юқори ривожланган мамлакатларда эса 35 доллар сарф этилади... (Булар япон тадбиркори келтирган расмий маълумотлар эди. Ўзбек тадбиркорларидан маълумот олсангиз ҳолат улар учун янада ачинарли эканини кўрасиз — чегарада расмийлаштириш ишларига кетадиган вақт ва харажат рақамлари Жаҳон банки бераётган рақамларни анча ортда қолдиради — муаллиф).

Агар мамлакатингизда шу масалалар ижобий ҳал қилинса ташқи савдо айланмаларингиз анча ошади, Жаҳон банки ҳисоботларидаги ўринларингиз яхшиланади. Шуниси сизларга яхши эмасми?

(Эслатма: чегара мувофиқлиги (border compliance) учун вақт ва харажатлар порт ёки чегара пунктида божхона расмийлаштируви ва текшириш тартибида ҳужжатларни олиш, тайёрлаш ва тақдим этиш учун вақт ва харажатларни ўз ичига олади. Ҳужжатларга мувофиқлаштириш эса ҳужжатларни олиш, тайёрлаш, расмийлаштириш ва тақдим этиш учун сарфланадиган вақт ва нархни ўз ичига олади — муаллиф)

— Муаммо фақат шундай — техник томонлардами?

— Йўқ, албатта. Кейинги муаммо — давлат хизматларининг ҳатто Японияникидан ҳам қимматлиги. Мисол учун, маҳсулотни экспорт қилишдан аввал «Certificate of Origin» — маҳсулотнинг қайси давлатда ишлаб чиқарилганини исботловчи ҳужжат олинади. Ушбу ҳужжат Японияда 30 АҚШ долларига осонгина олинади. Ўзбекистонда эса бу ҳужжат баъзан 100 АҚШ долларидан зиёдга олинади. Ахир, сизлар дунёга маҳсулот сотмоқчисизлар, нега бундай нарсаларни қиммат қилиб қўясизлар?

— Шу икки муаммони ҳал этсак бўлдими?

— Бунча шошиласиз. Ҳали муаммолар кўп. Сизларда экспорт шартномасини банкдан рўйхатдан ўтказишга хизмат ҳақи олишаркан. Божхона қўмитаси товар пули тўланганини шу орқали текшираркан. Аммо... «банкнинг бунга нима алоқаси бор?» — деган ўринли савол туғилади. Бу турган-битгани экспортчининг бошига ғалва-ку?! Мен бунақасини Ўзбекистондан бошқа ҳеч қаерда кўрмаганман.

Яна бир бош оғриғи бу — ишончли лабораториялар мавжуд эмаслиги. Ривожланган давлатларнинг юксак талабига жавоб бера оладиган сертификатларни берадиган лабораториялар йўқ сизларда. Шунинг учун биз маҳсулот нусхаларини ёки Туркия каби давлатларга жўнатамиз, ёки Япония, Кореянинг ўзига олиб келиб, лабораториялардан сертификат оламиз, ундан кейингина маҳсулотингизни импорт қила оламиз. Ўзбекистондаги лабораториялар берган сертификат эса бизга ўтмайди — ишонарли эмас. Чунки бу лабораторияларда маҳсулот етарлича текширилмайди.

Сизларда замонавий, дунё талабига жавоб берадиган тарзда жиҳозланган ва малакали мутахассисларга эга бўлган лабораторияларни яратиш керак. Ва бу масалани зудлик билан ҳал қилиш лозим, йўқса ўзбек маҳсулотларининг таннархи қимматлигича қолаверади, ривожланган дунё бозорларига чиқишингиз кечга сурилади.

— Шунча муаммолар бор экан, билмас эканман. Ҳозирда бизда ҳукумат идоралари, парламент тадбиркорликка оид қонунчиликни тартибга солишда анча фаоллашган. Сиз айтган муаммоларни тезда ҳал этиш имкони мавжуд деб ўйлайман.

— Яхши бўларди. Биз ҳам JETRO каби ташкилотлар орқали чиқиб бу муаммоларни етказишга ҳаракат қиляпмиз. Аммо, илдизи чуқурроқ кетган бошқа жиддий масала ҳам бор сизларда. Аммо, уни сизга айтишга иккиланяпман.

— Албатта айтинг. Бошладингизми, энди тўхтаманг-да...

— Майли, айта қолай. Аммо, хафа бўлиш йўқ. Ўзбекистонда мен туйган энг катта дилхираликлардан бири бу — тадбиркорларнинг бизнес этикаси қоидаларига амал қилмаслиги. Мисол учун, биз японларда ҳеч қачон биримизнинг мижозимизга орқаворатдан алоқа қилишга уринилмайди.

Мисол учун, мен бир япон фирмаси учун сизлардан мол оламан. Ўша товарнинг Ўзбекистонда қандай етиштирилаётганини кўрсатиш учун япон фирмасини юртингизга олиб келаман. Шунда нима бўлади, биласизми? Менга мол сотиб ўтирган ўзбек фирмалари мендан яширинча ёки, баъзан менинг кўз олдимда, ўша япон фирмасига прайс-лист, яъни маҳсулотларининг нарх жадвалларини бериб, бизнес ҳамкорликка таклиф қилишади. Мен олиб борган мижозни ўзларига оғдириб олишни хоҳлашади, мени ўртадан чиқариб ташлаб, ўзлари тўғридан-тўғри алоқа қилишга уринишади. Ахир, уларни мен Япониядан олиб келяпман-ку?! Мен уларга Ўзбекистон бозорини таништириб, ўртада туриб икки томон учун манфаатли бўлган шартнома тузмоқчиман-ку?!

— Японияда бундай ҳолатга қандай қаралади?

 Яхши савол. Биз бундай инсонларни кечирмаймиз. Бизнес ҳамкор сифатида яроқсиз инсонлар улар. Уларга ҳечам ишонмаймиз. Биз гарчи тўғридан-тўғри ишлашни ташкил қилиш имконимиз бўлса ҳам, бир компания мижозни бизга биринчи олиб келдими, тамом-вассалом. Биз ҳеч қачон ўртадаги фирмани айланиб ўтиб мижоз билан ишламаймиз, мижозни бизга келтирган фирма орқали ишлаймиз. Аммо сизларда бундай этика нормалари кўп ҳолатларда бузилар экан. Ҳатто муҳим мансабдаги инсонлар ҳам менинг кўз олдимда менинг мижозимни ўзлари билан ишлашга таклиф этишди. Уларнинг бундай ҳатти-ҳаракатидан япон мижозим жуда ҳам ноқулай ҳолга тушганини сезишмайди ҳам, ишларидан уялишмайди ҳам. Бу катта муаммо, жуда катта муаммо, Алишер-сенсеи.

— Демак, Ўзбекистон мулозимлари ва тадбиркорлари ҳар бир чет давлатига кириб бораётганда уларнинг қонун-қоидаси билан бирга савдо-сотиқ таомилларини, одобларини ҳам ўрганиши керак экан-да.

— Мутлақо шарт. Бўлмаса — бўлмайди. Афсуски, сизларда бунга эътибор берилмаяпти. Натижада имкониятларингиздан кераклича фойдалана олмаяпсизлар.

Суҳбатимиз охирида иккита муҳим масалани айтаман. Ҳозир Ўзбекистоннинг битта банки билан тўлов бўйича алоқа қилсак, албатта АҚШ каби давлатлар банклари ўртада воситачи сифатида қўшимча ҳақ олади. Агар келажакда сизларнинг банклар Япониянинг бирор банки билан шартнома тузиб, тўғридан-тўғри тўлов операциялари амалга оширса банк операциялари ҳам арзонга тушади, ҳам тезлик ошади.

Иккинчи тавсиям, Ўзбекистонда ишлаётган хусусий корхоналарнинг шаффофлашишидир. Ҳозир сизларда ишлар анча силжиди, кўп корхоналарнинг ўз веб-сайтлари бор. Аммо уларнинг ҳақиқий бошлиғи, яъни корхона хўжайини кимлигини билишимиз баъзан жуда қийин бўляпти. Ишлаб чиқарувчи корхоналар негадир ҳақиқий хўжайинини эълон қилмас экан. Натижада бориб музокара ўтказганимизда ким ҳақиқий қарор қабул қилувчи эканини билмай қоламиз. Энди бир тўхтамга келдик десак, биз кўрмаган бошқа бир инсон чиқиб, шунча қилган музокараларимизни рад қилиб қўяверади. Кейин билсак, ўша одам ҳақиқий хўжайин экан-у, олдимизга пешвоз чиққан одам эса «кўзга кўриниш» учун ўтирган экан. Баъзан бундай саргардончилик бир неча силсилада давом этиб, тинкамиз қуриб кетади.

Японияда қандай бўлади? Ҳар бир катта корхонанинг веб-сайти бўлиб, ўша ерда унинг батафсил тарихи, ишчилари сони, шўъбалари ва ким хўжайин — президент экани, суратигача қўйиб қўйилади. Шунда ҳақиқий мулкдор ёки масъулиятли шахс кимлигини билиш осонлашади. Балки қонунчилик йўли биланми, билмадим, Ўзбекистонда ҳам шундай қилинса ҳамма учун фойдали бўлар эди.

— Камчиликларимизни рўй-рост айтганингиз учун сизга раҳмат. Саломат бўлинг!

Хулоса ўрнида шуни айтмоқчиманки, аввалига юртимизда етиштирилган тотли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари япон халқи дастурхонига тортилаётганини кўриб роса хурсанд бўлдим, аммо япон тадбиркори билан қурган суҳбатим мени осмондан ерга туширди. Шу билан бирга, муаммонинг ечими ҳам кўрсатилди. Соҳани зудлик билан халқаро стандарт ва тамойиллар доирасига киритиш кераклиги яққол кўриниб қолди. Ишларимизни синалган жаҳон андозаларига мувофиқлаштирмасак, кундан-кун фойдани бой бераверамиз. Ўз экспортимизга дўст эмас, душман бўлиб юраверамиз.

Алишер УМИРДИНОВ,

Нагоя (Япония) иқтисодиёт университети,

бизнес ҳуқуқи факультети профессори,

«Буюк келажак» экспертлар кенгаши аъзоси

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Хитойликлар оролни эгаллади ва тарк этди

У ерда Хитой байроғи ўрнатилган.

"Манчестер Сити" қишда сотиб олган ҳимоячиси ёзда сотиб юборилиши мумкин

Қишки трансферлар вақтида ҳимоячи Витор Рейс "Палмейрас"дан "Манчестер Сити" таркибини тўлдирди.

Испаниядаги фавқулодда ҳолат туфайли «Барселона» - «Интер» учрашуви бошқа вақтга кўчирилиши мумкин

El Desmarque хабарига кўра, Испанияда электр энергиясининг ўчиб қолиши туфайли Чемпионлар Лигаси ярим финалидаги "Барселона" - "Интер" учрашуви кўчирилиши мумкин.

Россия тез орада ғурурдан портлаб кетади

Лавровнинг таъкидлашича, Москва ва Вашингтон "турли соҳаларда алоқаларни давом эттирмоқда.

Россия Ҳиндистон ва Покистонга мурожаат қилди

Россия томони Покистон ва Ҳиндистонни келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этиш учун босиқлик сақлашга ва конструктив мулоқот олиб боришга ундамоқда.

Россияликлар энди урушмоқчи эмас

Украинадаги рус ҳарбийларининг деярли тўртдан уч қисми (72 фоизи) жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тарафдори.

Қозоғистон Хитойга ер бергани ҳақиқатми?

Қозоғистон ТИВ бу ҳақидаги маълумотларга муносабат билдирди.

Европа зулматга чўмди

Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.

Жигарни тозалаш учун фойдали маслаҳатлар

Кўпроқ сув ичинг. Сувга лимон қўшинг. Сув ва лимон шарбати токсинларни олиб ташлаш учун жигарни рағбатлантиради.

Австралияда ҳукумат рухсати билан 700 та коала отилди

Виктория бош вазири Хаcинта Алланнинг айтишича, қарор ҳар томонлама ва синчковлик билан баҳоланганидан кейин қабул қилинган.

Оилаларга 75 000 000 сўмгача фоизсиз қарз берилади

Мазкур маблағлар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ажратилади.

1 майдан 500 кВт⋅соатгача бўлган янги миқдор жорий қилинди​​​​​​​

Қолаверса, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда.

Техас кўлида 2 метрлик маҳлуқ қўлга тушди, бу жаҳон рекорди бўлиши мумкин

Техасда балиқ овлаш бўйича жаҳон рекордчиси қайтиб келди ва ўз ҳаётидаги энг қийин овда кўлнинг лойқа сувлари остида яна бир ажойиб воқеани яратди.

Инглиз манбаси: Ҳусанов Гвардиола билан тортишиб қолди

Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги Real Talk Manchester City аккаунти хабар берди.

“Тез орада Худонинг ёрдами билан — бу бутун Исроил юрти бўлади”

Исроил оммавий ахборот воситалари шундай ёзув билан тарихий Фаластиннинг бутун ҳудудини қамраб олган харитани эълон қилишди.

"Украиналиклар руслар босиб олган ҳудудларни де-факто беришга тайёр"

"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.

Исроил олов ичида қолди

Мамлакатни йирик ўрмон ёнғинлари қамраб олди.

Сурхондарёда ЙПХ ходимларини калтаклаган аёллар қамоққа олинди

Жиноят иши доирасида 3 нафар гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Сурхондарёда бир гуруҳ аёллар ва ЙПХ ходимлари жанжаллашди

Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши доирасида 3 нафар гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Исроил армияси Дамашққа зарба берди: Сурия режимига аниқ сигнал

Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва мамлакат мудофаа вазири Исраэль Катцнинг қўшма баёнотида айтилади.

Трамп ўз саъй-ҳаракатларини қадрлайди, шу боис раҳм қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп маълумотлар сизиб чиқиши билан боғлиқ жанжалга аралашган Пентагон раҳбари Пит Хегсетни истеъфога чиқармасликка қарор қилди.

ҲАМАСдан Ғазода беш йиллик сулҳ

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ҳукумати таклифни рад этган ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишдан бош тортган.

Покистон Кашмирдаги терактни тергов қилишни таклиф қилмоқда

Покистон Кашмирдаги теракт юзасидан шаффоф, холис тергов ўтказиш ниятида эканлигини маълум қилди.

Трамп НАСАнинг Марсдан тупроқ намуналарини келтириш миссиясини бекор қилишни таклиф этди

Оқ уй НАСАнинг Марсдан тупроқ намуналарини келтириш миссиясини ишлаб чиқишни тўхтатишни таклиф қилди.

Филиппинда юз берган ЙТҲда 4 нафар бола ҳалок бўлди

Қайд этилишича, автобус пулли магистрал учун ҳайдовчиси тўловни амалга ошираётган фургон билан тўқнашган.

Тошкентда BYD дарахтга урилиб ёниб кетди

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари этилган манзилга соат 13:34 да етиб бориб, ёнғин соат 13:57 да ўчирилган

Нови-Саддаги фожиа: минглаб серблар намойишга чиқишди

Сербиянинг икки йирик шаҳри Нови-Сад ва Белграддаги намойишчилар табиий офат учун масъул расмийларнинг жавобгарликка тортилишини талаб қилишди.

Японияда илон тезюрар поездларни икки соатга тўхтатиб қўйди

Бир метр узунликдаги илон ҳаводаги электр тармоғига ўралиб, электр тармоғида қисқа туташув ҳосил қилган.

Трампга Россия ва Украина ўртасида девор қуриш таклиф қилинган

АҚШ президенти Доналд Трамп Полша мисолида Россия ва Украина чегарасида девор қуриши керак , деб ёзади шарҳловчи Марк Тиссен The Washington Post газетасидаги мақоласида.

ЖССТ ходимларнинг иш ҳақини молиялаштиришда қийинчиликларга дуч келмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) АҚШ маблағларининг қисқариши туфайли келгуси икки йил ичида ходимларининг иш ҳақининг 25 фоизини тўлаш учун маблағ етишмаяпти.

Аргентинада 5,8 магнитудали зилзила юз берди

Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълум қилди .

Покистон шимоли-ғарбида содир бўлган жиддий йўл-транспорт ҳодисасида саккиз киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ҳисобот Dawn газетасига таяниб хабар беради.

Зеленский собиқ яқин одамига нисбатан санкциялар жорий этди

Зеленский ўз идорасининг собиқ маслаҳатчиси Алексей Арестовичга нисбатан санкциялар жорий этди.

Тошкентда вилоятида иккита машина ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида “ВАЗ-2102” ҳайдовчиси енгил даражадаги куйиш жароҳатини олган.

Германиядаги портда портлаш содир бўлди

Ҳодиса жойида 90 га яқин ўт ўчирувчилар, қутқарувчи ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ишламоқда.

Янгиҳаёт туманидаги цехда ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Бухорода Chery ва юк машинаси тўқнашди

Тўқнашув оқибатида Chery автомобили ҳайдовчиси, 1967 йилда туғилган I.M., воқеа жойида вафот этган.

Эроннинг Бандар Аббос портидаги портлаш қурбонлари сони 70 кишига етди

Эрон расмийлари портлаш қўпорувчилик ҳаракати эканлигига далил йўқлигини айтди.

Ғазода 65 мингдан ортиқ бола очликдан даволанмоқда

Айни пайтда, Ғазо секторидаги тахминан 1,1 миллион бола ҳар куни очликка дуч келмоқда.

2100 йилга келиб ерда қорли қишлар камдан-кам учрайди

Тадқиқот илмий журналда чоп этилди.