Сирдарёда босқинчилар воқеа жойида қўлга олинди

Сирдарёда босқинчилар воқеа жойида қўлга олинди

Шу йил 7 ноябрь куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида яшовчи И.Ю.нинг уйига шу шаҳарда яшовчи Ж.Б., коллеж 3-босқич ўқувчиси Б.А., муқаддам судланганлар У.М. ва И.М.лар юзларига ниқоб кийган ҳолда бостириб кириб, уни бошига ёғоч билан уриб, пул талаб қилган вақтларида И.Ю.нинг турмуш ўртоғи шовқин кўтарган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича  шу ҳудудда хизмат олиб бораётган вилоят ички ишлар органлари ходимлари воқеа жойига етиб келиб, 3 нафар босқинчини қўлга олганлар. Яна бир нафари, Ж.Б. воқеа жойидан қочиб кетган эди. Кўрилган тезкор қидирув натижалари туфайли у ҳам 8 ноябрь куни қўлга олинди. И.Ю. тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан  жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!