Сирдарё вилояти ҳокими: "Тошкентликлар хафа бўлишмасин, аммо пойтахтнинг келажаги Сирдарёда"

Сирдарё вилояти ҳокими: "Тошкентликлар хафа бўлишмасин, аммо пойтахтнинг келажаги Сирдарёда"

Халқаро пресс-клуб сессиясида Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев қуйидаги фикрларни билдирди:

Тошкентликлар хафа бўлишмасин, аммо пойтахтнинг келажаги Сирдарёда, деб айта оламан. Чунки шаҳар кенгаяди ва турли завод-фабрикаларни четроқ ҳудудга олиб чиқиш зарурияти пайдо бўлади. Географик жойлашуви ва логистика жиҳатидан Сирдарё вилояти катта корхоналарни қабул қилиш учун жуда қулай ҳисобланади.

Менга аввал ҳам айтишган: Сирдарё чўллари ўзлаштирилганда аҳоли турли ҳудудлардан келган ва қайсидир маънода «терма жамоа» шаклланган, дейиш мумкин. Мана шундай вилоятни бошқариш қийин эмасми, деб савол беришган.

Ўшанда ҳам айтганман, яна бир марта қайтараман, вилоятимиз аҳолиси турли жойлардан келиб шаклланган экан, демак биз «иккинчи Америка», бўлар эканмиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!