Синдирилган эшик ёхуд пайғамбаримизнинг тасдиқланаётган башоратлари...

A A A
Синдирилган эшик ёхуд пайғамбаримизнинг тасдиқланаётган башоратлари...

Ҳозирги пайтда дунёда кечаётган воқеаларни холис кузатиб турган ҳар қандай мусулмон ўзига шундай саволларни бериши табиий: «Мусулмонлар намунча бунчалик кўп фитнага учрашмаса?! Нега дунёнинг ҳамма ерида мусулмон уммати фитнага гирифтор бўлаверади? Нега бир Аллоҳга сиғинадиган, бир қиблага қараб ибодат қиладиган, бир Пайғамбарга эргашган мусулмонларнинг турли тоифалари ғанимлар фитнасига осонгина учиб, бир-бирларини маҳф этиш билан овора?! Бутун тарих давомида неча марта алданиб, борини бой берган бу уммат яна нима учун бир тешикдан чақилаверади?!»

Ҳар бир эс-ҳушли, фаросатли инсон мусулмон оламининг бу аччиқ қисматидан чуқур изтиробга тушади, диндошларининг янги мустамлакачилар ҳийла ва фитнасига ҳамиша алданиб қолаётганларидан қаттиқ надомат чекади, мусулмонлар фитна туфайли ҳар гал ўйлаб ҳам ўтирмай биродаркушлик урушлари домига кириб кетаверишига ачинганича қолади.

Кўпинча дунёда кечаётган Исломга дахлдор воқеа-ҳодисотлар туфайли кайфиятлар бузилиб, ёруғ олам қоронғу зулматга айланган пайтларда Қуръон ва ҳадис ўрганиш дард малҳами, қалб таскинига айланади. Ана шундай қаттиқ тушкунлик қийнаб турган кунларнинг бирида Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»ларидаги бир ҳадисни ўқидиму, кўзим «ярқ» этиб очилгандай бўлди. Мана ўша ҳадис:

Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Умарнинг олдида эдик. Шунда у: «Қай бирингиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фитна ҳақидаги ҳадисларини ўзлари айтгандек ёд олган?» деди. «Мен», дедим. «Сен журъатли экансан, нима деганлар?» деди. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Кишининг аҳли, моли, нафси, боласи ва қўшнисидаги фитнасига рўза, намоз, садақа ва амру маъруф ҳамда наҳйи мункар каффорот бўлади», деганларини эшитганман», дедим. Шунда Умар: «Мен буни ирода қилганим йўқ, худди денгиз мавжидек мавж урадиганини ирода қилдим», деди. «Эй мўминларнинг амири, у билан нима ишинг бор? Сен билан унинг орасида ёпиқ эшик бор», дедим. «Эшик синдириладими ёки очиладими?» деди. «Йўқ, синдирилади», дедим. «Ундай бўлса, абадий ёпилмаслиги яқинроқ», деди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Ҳадис ровийларидан бири ўша «эшик»нинг ҳазрати Умарнинг ўзи эканини ҳам айтиб ўтган.

Энди эътиборингизни ҳадиснинг асл мағзига қаратсак... Унда замонлар ўтиши билан набавий бир башоратнинг тўла рўёбга чиққанига шоҳид бўласиз. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ўз вафотларидан кейин Ислом уммати жуда кўп фитналарга учраши хабарини беряптилар. Бундай фитналар ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу даврларидан кейиноқ бошланиши ҳам айтилмоқда.

Ҳақиқатан ҳам шундай бўлди. Эшик шунчаки очилганида яхши эди, аммо у илоҳий иродага кўра синдирилди. Синдирилган эшик эса абадий ёпилмайдиган бўлди: фитналарнинг қиёматгача давом этиши илоҳий муқаддаротга айланди. Ислом душманлари фитна уюштириб, Ислом давлатининг раҳбари ҳазрати Умарга суиқасд уюштиришди: ёлланма қотил у киши намозда имомлик қилиб турганида орқаларидан заҳарли ханжар уриб, ҳалок қилди. Фитналарга дарвоза бўлиб тўсиб турган Умар розияллоҳу анҳу ўлдирилганидан кейин фитналар занжири бир-бирига уланиб кетаверди.

Ҳа, айнан шу воқеадан кейин фитналар худди қўзиқориндай болалаб бораверди. Учинчи ва тўртинчи ҳукмдорлар ҳазрати Усмон ва ҳазрати Али розияллоҳу анҳумо ҳам фитначилар қурбонига айланиб, ҳалок бўлишди. Фитна туфайли Исломда биринчи тафриқа-бўлиниш содир бўлди: хаворижлар ҳақ йўлдан ажраб чиққан илк мазҳабга айланди. Фитна туфайли Исломнинг икки шавкатли раҳбари Али ибн Абу Толиб ва Муовия ибн Абу Суфён ўрталарида бемаъни бир қатлиом бошланиб кетди, оқибатда минглаб бегуноҳ мусулмоннинг қони ноҳақ тўкилди. Ислом тарихидаги энг аянчли воқеалардан Сиффийн ва Жамал муҳорабалари ҳам айнан фитна туфайли юзага келган эди. Бундай фитналардан ҳатто Пайғамбар алайҳиссаломнинг буюк саҳобаларию завжаи мутоҳҳаралари ҳам четда қолишмади. Фитналар сабабли Пайғамбар алайҳиссаломнинг суюкли набиралари имом Ҳусайн энг навқирон ёшида шаҳодат топди. Фитналар туфайли Язид ибн Муовия минглаб мусулмоннинг бошига етди, ҳаётига зомин бўлди...

Шундан кейин ҳам фитналар бир-бирига уланиб кетаверди. Ғанимлар ноғорасига ўйнаб, ука акасига қилич кўтарди, бола отасининг қотилига айланди. Душманлар фитнасига учиб, бир мусулмон саркардаси иккинчисининг устига қўшин тортиб борди ва Ислом шавкатини анча пайтгача сўндирди. Тахт ва манфаат талашиб бир ҳукмдор иккинчисини дорга остирди. Ўтган ўн беш асрлик тарихга назар ташласангиз, Ислом олами мўғуллар истилосини ҳисобга олмаганда бошқа ҳамма вақт фитнага учиб, фақат бир-бирларини қирғинбарот қилаётгани аён бўлади. Бунинг асл сабабини билмоқчи бўлганлар эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана бу ҳадислари билан танишсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар бошига бир замон келадики, унда қотил нима учун қатл қилганини ва мақтул нима учун қатл қилинганини англамайди», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Охирги юз йиллик мусулмон уммати энг кўп фитнага учраётган бир давр бўлмоқда. Узоқ йиллар дунёга ҳукмронлик қилган мусулмонлар дин душманларининг макр-ҳийласи ва фитнасига алданиб, салтанатни қўлдан бой беришди ва аввалги мавқеъларини йўқотишди. Салтанат билан бир пайтда дин бирдамлиги, биродарлиги ҳам қўлдан кетди, тараққиётдан орқада қолинди. Қанча жонлар, қанча моллар эвазига фатҳ этилган Ислом ерлари ва ўлкалари очкўз, ваҳший фитначиларнинг сурбетларча талон-тарож ўйинига қурбон бўлиб кетди. Турли фитналар ва геосиёсий ўйинлар натижасида бой Ислом оламининг ерларини мустамлакачилар томонидан ўзаро тақсимлаб олиш ёки қамал қилиш ёхуд бойликларини ташиб кетиш ҳанузгача тўхтовсиз давом этмоқда.

Милодий йигирма биринчи аср айниқса мусулмонларни хорлаш, камситиш, замини ва мулкини талон-тарож қилиш юзйиллигига айланиб кетди. Дин душманларининг фитнаси туфайли неча йиллардан буён шўрлик Фаластин халқи ватанидан мосуво қоляпти. Фитначилар бирлашиб, турли найранг ва таги йўқ баҳоналар билан гуллаб-яшнаб, тараққий этиб турган Ироқ, Афғонистон каби ўлкаларга бостириб киришди, миллионлаб бегуноҳ одамларнинг ҳаётини сўндиришди, шаҳарларни вайрон қилишди, бойликларини ташиб кетишди. Ҳали Мьянмада, ҳали Марказий Африкада, ҳали бошқа жойда фитна билан минглаб мусулмонларни очиқ-ойдин қатлиом қилиш тўхтамаётир.

Уларнинг ҳакалак отган нафси шулар билангина тинчиса, кошки эди. Йўқ, яна янги-янги фитналар бошланди: «Араб баҳори» деган шармандали ном (аслида «Араб қиши-зулмати», «Араб қатлиоми» деган номлар муносиброқ эди) остида мусулмон мамлакатларидаги мавжуд тузумларга қарши уруш очилди. Бирин-кетин Ливия, Миср, Яман, Сурия каби тинч ўлкалар уруш майдонига айланди. Обод шаҳарлар вайрон бўлди, аҳолининг тинчи ва тирикчилиги бузилди, минглаб одам юртини ташлаб қочди. Фитна уруғи сочилган бу ўлкаларда бошланиб кетган биродаркушлик, фуқаролик урушлари, қон тўкишлар ҳали-бери тўхтайдиганга ўхшамайди.

Битта ит ёки мушукнинг ўлими туфайли дунёга жар солувчи фитначиларни ўзлари ишлаб чиққан ана шу «Араб баҳори»нинг касофати билан қанчалаб одамнинг ўлгани ёки ярадор бўлгани мутлақо қизиқтирмас эди. Интернет орқали тарқаган бир манзара сира одамнинг кўз олдидан кетмайди: Суриядаги бомбардимонлар чоғида ярадор бўлган жажжигина араб болакайи ўлимини сезганми, ҳарқалай, атрофидагиларга «Худонинг олдига борганда ҳаммасини айтиб бераман, жазоларингни беради» деб юборди алам билан. Унинг бу ноласини хотиржам, юраклар зирқирамай эшитиш мумкин эмас эди. Болакайнинг мана шу икки оғиз сўзи «Араб баҳори» фитначиларига қарши энг улкан айбнома эди.

Кўпинча мусулмонлар орасида ўзларининг бир ярим миллиард нафарли катта куч бўлишларига қарамай, душманларнинг фитнаси, ҳийласи ва қаршилиги олдида ожиз қолишларидан ўкиниш, афсусланиш кайфиятини кузатиш мумкин. Бунинг сабабини ҳам аслида илоҳий муқаддаротдан, набавий башоратдан ахтариш тўғрироқ бўлур эди. Яна Пайғамбар алайҳиссаломнинг башоратларига қулоқ солайлик:

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳали умматлар сизга қарши худди очкўзлар лаганларига ташлангандек ташланадилар ҳам», дедилар. «Ўша кунда биз оз бўлганимиз учунми, Эй Аллоҳнинг Расули?» деди биров. «Йўқ! У кунда сиз кўп(бўла)сиз, аммо селнинг кўпиги кабисиз. Албатта, Аллоҳ душманларингиз қалбидан сизнинг ҳайбатингизни суғуриб олади ва сизнинг қалбингизга бўшангликни солади», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, бўшанглик нимадир?» деди биров. «Дунёнинг муҳаббати ва ўлимни ёқтирмаслик», дедилар» .

Абу Довуд ривоят қилган.

Агар мана шу набавий башоратларга яхшироқ эътибор қаратадиган бўлсак, фитналарнинг келиб чиқишига бир жиҳатдан ўзимиз ҳам айбдор эканмиз. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган даврлари етиб келди шекилли, мусулмонларнинг ҳайбати йўқолиб боряпти. Кўпларимиз бўшанглик ва лоқайдлик касалига мубталомиз. Бу эса дунёда кечаётган воқеаларга нисбатан эътиборсизлигимизда, дўст киму душман ким – яхши ажрата олмаслигимизда, ғанимлиги очиқ-ойдин билиниб турган томоннинг фитналарига осонгина учиб, диндошимизга, миллатдошимизга қарши қурол кўтараётганимизда кўпроқ намоён бўлиб қоляпти. Аллоҳнинг Расули огоҳлантирганларидай, бугунга келиб мусулмон уммати бошқаларга қараганда ҳам дунёга қаттиқ муҳаббат қўйган. Бу эса ўлимни ёқтирмасликка, иложи борича дунёнинг шаҳватларига ғарқ бўлишга чорлаяпти. Мусулмонларнинг дунё шаҳватларига берилишлари эса Ислом бирдамлигига ва ҳайбатига тўғаноқ бўлаётгани ҳам сир эмас. Манфаатлар, мол-дунё фитнаси кўп ҳолларда имон-эътиқод ишларини ортга суриб юбораётгани, диндошдан юз ўгириб, ғаним олдида ялтоқланишга мажбурлаётгани ҳам ойдай равшан!

Кўзни каттароқ очиш, фитналарга учмаслик, дўсту душманни фарқлаш, имон-эътиқодни бошқа барча шахсий манфаатлар ва ҳою ҳаваслардан устун қўйиш пайти келди. Фитналарнинг олдини олиш учун Аллоҳга тоат-итоатни, ибодатни, бандаликни кучайтиришимиз лозим. Фитналарга гирифтор бўлиб қолинганида ёки унинг хавфи бўлганида эса Пайғамбар алайҳиссалом таълим берганларидай, солиҳ амалларни кўпайтириш, тақвони кучайтириш, охиратни дунёдан афзал кўриш, истиғфорни кўп айтиш, шукр ва зикрни кўпайтириш керак.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Зулматли кеча бўлаклари каби фитнадан олдин амал қилиб қолинг. Унда киши мўмин бўлиб тонг оттириб, кофир бўлиб кун боттиради. Мўмин бўлиб кун боттиради ва кофир бўлиб тонг оттиради. Ўз динини дунё матоҳига сотади».

Муслим ривоят қилган.

Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фитна ва қатл кўпайгандаги ибодат худди менга ҳижрат қилган кабидир», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Мусулмонларнинг боши қиёматгача фитналардан чиқмаслиги охирзамон Пайғамбари башорат қилган илоҳий тақдирдир. Аллоҳнинг тақдиридан эса қочишнинг ёки уни четлаб ўтишнинг имкони йўқ. Шундай экан, Аллоҳнинг ёзган қазосига кўнамиз, фитналарни бир илоҳий синов тарзида қабул қилиб, улардан хулосалар чиқарамиз, асл фитначиларнинг башарасини англашга уринамиз. Фахри коинот таълим берганлардай, фитналардан имонимизни янада кучайтириш, Ислом бирдамлигини мустаҳкамлаш, Аллоҳнинг ризосига эришиш йўлида фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

Сўзимнинг якунида бир таскинли сўзни келтириб ўтмоқчиман: ўкинманг, дўстларим, ғамга ҳам тушманг, ҳолингиздан кўп ҳам қайғу чекаверманг. Мусулмоннинг тақдири шу, мўминликнинг қисмати шу! Қолаверса, Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламдан мусулмон умматига гўзал бир башорат, таскин берувчи мужда бор: Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу уммат раҳматга сазовор бўлган умматдир, уларга охират азоби йўқдир, азоблари дунёдадир: фитналар, зилзилалар ва қатллар», деганлар.

Абу Довуд ривояти.

Аҳмад Муҳаммад

Manba: islom.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

"Реал" раҳбарияти Винисиусга шарт қўйди: "Хоҳласанг шу, бўлмаса, кет!"

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор талабларини бажармоқчи эмас.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Ҳасанбой Дўсматов навбатдаги режаси ҳақида гапирди ва пулни нимага сарфлашини айтди

Кеча Жаҳон чемпионатида ўзининг иккинчи олтин медалини қўлга киритган Ҳасанбой Дўсматов финалдан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Германия канцлери Путинни Гитлерга қиёслади

Агар Украина таслим бўлса, уруш шу билан тўхтамайди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.

Қозоғистонда 52 киши поездда ис газидан заҳарланди

«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.