АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой раҳбари Си Цзиньпин 2026 йилда АҚШга давлат ташрифи билан боришини тасдиқлади. У бу ҳақда Хитой раҳбари билан телефон орқали суҳбатдан сўнг маълум қилди.
Трампнинг сўзларига кўра, суҳбат "жуда яхши ўтди" ва кенг кўламли масалаларни қамраб олди.
— Биз Украина/Россия, фентанил, соя ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари каби бир қатор мавзуларни муҳокама қилдик. Биз буюк фермерларимиз учун яхши ва жуда муҳим келишувга эришдик — ва ишлар фақат яхшиланади, — деб ёзди у Truth Social ижтимоий тармоғида.
Трамп икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ижобий йўналишда ривожланаётганини таъкидлади. Шунингдек, у суҳбат "уч ҳафта олдин Жанубий Кореяда бўлиб ўтган жуда муваффақиятли учрашувнинг давоми" эканлигини эслатди.
Америка раҳбари ўшандан бери "иккала томон ҳам келишувларнинг долзарблиги ва аниқлигини сақлашда сезиларли ютуқларга эришдилар" деб таъкидлади.
— Президент Си мени апрель ойида Пекинга таклиф қилди ва мен таклифни қабул қилдим. Ўз навбатида, мен уни кейинроқ Қўшма Штатларга давлат ташрифи билан боришга таклиф қилдим. Биз мунтазам алоқаларни сақлаб қолиш муҳимлиги ҳақида келишиб олдик ва мен буни интиқлик билан кутаман, — деб ёзди Трамп.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.