Шри-Ланка ҳукумати CОVID-19 касаллиги сабабидан вафот этган одамларнинг жасадларини кўмишга қўйилган тақиқни бекор қилди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Бу мамлакатда коронавирус қурбонларини кўмиш тақиқланиб, улар ёқиб юборилаётгани учун аҳолининг мусулмон қатлами бир неча ойдан бери жиддий норозилик билдираётганди.
Ўтган йилнинг март ойида Шри-Ланка ҳукумати CОVID-19 дан вафот этганлар ёқиб юборилиши борасида қарор чиқариб, уларни кўмишни тақиқлади. Ҳукумат бунга ўлган одамларнинг жасадидан ердаги сувга вирус ўтиши ва касаллик шу орқали тарқалишини сабаб қилиб кўрсатган.
Аммо мамлакатда яшовчи мусулмонлар мазкур қарорга қарши чиқдилар. Улар ҳукуматнинг ушбу қарори ҳеч қандай илмий асосга эга эмаслигини ва жасадларни кўмиш ислом динига зид эканини айтиб, ушбу тақиқни бекор қилишни талаб қилишди.
Февраль ойининг охирида Шри-Ланка парламентидаги мусулмонлар мамлакатга ташриф буюрган Покистон Бош вазири Имрон Хондан ушбу масалани мамлакат раҳбарияти билан кўриб чиқишни сўрашди. Жасадларни кўмишга қўйилган тақиқни бекор қилинганидан сўнг Хон Шри-Ланка раҳбариятига миннатдорчилик билдирди.
«Мен Шри-Ланка ҳукуматининг CОVID-19 дан вафот этганларни кўмиш имкониятини берадиган расмий хабарномасини мамнуният билан қабул қиламан», деб ёзди Хон ўзининг Твиттерида.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.