Шимолий Корея АҚШга яна бир жиддий айблов қўйди

Шимолий Корея АҚШга яна бир жиддий айблов қўйди

Шимолий Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари Пак Мён Хо Қўшма Штатларни Тайван бўғозидаги вазиятни кескинлаштиришда айблади, дея хабар беради Корея Марказий телеграф агентлиги (КМТА).

“Сўнгги кунларда Қўшма Штатлар Хитой ҳудудининг ажралмас қисми бўлган Тайванни мустақилликка чорлаб, ҳарбий тарангликни кучайтирмоқда. Фақат шу йил бошидан бери AҚШ "навигация эркинлиги" баҳонасида ҳар қандай вақтда ҳар хил мақсаддаги ҳарбий кемаларни Тайван бўғозига ўтказди", - деди КХДР раҳбарининг ўринбосари.

Парк Мюн Хонинг аниқлик киритишича, яқинда Қўшма Штатлар ҳатто ўз иттифоқчисининг ҳарбий кемасини ишлатиб, вазиятни босқичма-босқич кучайтирган. Унинг айтишича, Тайван масаласига "бепарво аралашиш" Корея ярим оролидаги хавотирли вазиятни янада оғирлаштирмоқда.

Aввалроқ Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки Қўшма Штатлар Тайван билан муносабатларда ўз мажбуриятларини бажаришда давом этишини ва ХХР таҳдидига қарши курашишда ёрдам беришини айтганди. Унинг сўзларига кўра, AҚШнинг Тайван олдидаги мажбурияти бўғозда ва Осиё-Тинч океани минтақасида тинчлик ва барқарорликни сақлаш зарурати билан боғлиқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!