"Шифокорларга пул тўланмаган": Қримда ҳукумат текшируви бошланди

"Шифокорларга пул тўланмаган": Қримда ҳукумат текшируви бошланди

Қрим ҳукумати Керч тез тиббий ёрдам станциясида коронавирусга чалинганларни даволаётган шифокорларга ваъда қилинган қўшимча пуллар берилмагани юзасидан текширув бошлади. Бу ҳақда "ТАСС" хабар тарқатди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Керч тез ёрдам хизматининг 324 ходимидан фақат бир киши апрель ойи учун ваъда қилинган тўловларни олганлиги ҳақида видео тарқалган.

Хабар қилинишича, вилоят Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва табиий офатлар тиббий маркази раҳбари барча ҳолатларга ойдинлик киритиш учун Керч шаҳрига борган. Улар станция ходимлари ва касаба уюшмаси билан учрашувлар ўтказадилар, унда қўшимча ҳақ тўлаш масаласи ҳал қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!