Шереметьево аэропортида мусулмонлар учун намозхоналар очилади

Шереметьево аэропортида мусулмонлар учун намозхоналар очилади

Шереметьево аэропортида мусулмонлар учун намозхона очилади. Бунинг учун аллақачон алоҳида хона ажратилган.

Аэропорт ходимлари иштирокида Химки шаҳар имоми Комил Маннапов у жойни кўздан кечириб чиқди.

Химки мусулмонлар сайти Шереметьево аэропорти вакилидан ушбу иқтибосни келтирган “Бу жой танлашидан рамзий маъно бор бўлиб, бунга айнан шу ерда мусулмонлар тез-тез намоз ўқиб туришидир”.

Хона аэропортнинг 1-қаватида Е терминалда жойлашади, дейилади хабарда. Айни пайтда, мусулмонлар учун намозхоналар Москванинг Домодедово, Внуково аэропортларида амал қилади.

Мусулмонларнинг ҳар бир намози қатъий вақт оралиғи бўлиб, кундалик беш вақт намоз ўқиш белгиланган.

Қайд этиш керак, 2017 йилнинг ноябрь ойида Тошкент халқаро аэропортида ҳам намозхона очилган эди.

Manba: azon.uz

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!