Шавкат Мирзиёев яна бир долзарб мавзуда видеоселектор ўтказмоқда

Шавкат Мирзиёев яна бир долзарб мавзуда видеоселектор ўтказмоқда

2017 йилдан бошлаб Ўзбекистонда барча манбалар ҳисобидан 83 миллиард доллар ўзлаштирилган. Шундан 26,8 миллиард долларини хориждан жалб қилинган маблағлар ташкил этади.

- Ҳар бир доллар давлатимизга фойда келтириши керак. Инвестиция инвестиция учун эмас, иш ўрни яратилиши, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш учун ўзлаштирилиши керак. Лойиҳаларнинг самарали ишлаши учун эса корхонанинг айланма маблағи, гази, электр энергияси, экспорти нима бўляпти- булар билан доим шуғулланиш лозим, — деди президент.

Айни пайтда республика бўйича 19 мингта бўш турган ва паст қувватларда ишлаётган объектлар мавжуд.

- Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимизда қўшниларни ҳам ҳисобга олганда, мебель маҳсулотлари бозори 2,5 миллиард долларга тенг ва бу биз учун жуда катта имконият. Лекин, бугунги кунда республика бўйича 5,5 мингта мебель корхонасидан 1,5 мингтаси аҳоли хонадонларида жойлашган бўлиб, уларни саноатлаштириш орқали, камида мингта лойиҳаларни амалга ошириш мумкин. Мисол учун, Хоразмдаги мебелсозларнинг 44 фоизи Хонқада жойлашган. Тумандаги “Истиқлол”, “Баркамоллик”, “Пахтагул” ва “Ватанпарвар” маҳаллаларида 100 дан зиёд оила ўз хонадонларида мебель ишлаб чиқаради.

Давлат раҳбари 15 та ҳудуд- Нукус, Андижон, Олтинкўл, Ромитан, Қарши, Кармана, Пастдарғом, Узун, Бағдод, Ўртачирчиқ, Хонқа туманлари, Жиззах, Қарши, Наманган ва Янгиер шаҳарларида кластер шаклидаги мебелчилик кичик саноат зоналари ташкил этилиб, 200 миллион долларлик 450 та лойиҳа жойлаштирилиши ва камида 7,5 мингта янги иш ўринлари яратилиши бўйича топшириқ берди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев бир ой муддатда бўш турган ва паст самарали объектларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, электрон платформасини яратиш бўйича раҳбарлар ва ҳокимларга топшириқ берди.

Давлат раҳбарининг кўрсатмасига кўра, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларининг инвестициялар бўйича ўринбосарларига ҳар бир ишламаётган бундай объектлар номма-ном бириктирилади ва йил якунига қадар камида 150 минг янги иш ўрни яратишга масъул ва жавобгар бўладилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!