Шавкат Мирзиёев Туркия ички ишлар вазирини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркия ички ишлар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлуни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.

Маълум қилинишича, олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг таклифига биноан, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, тизимларда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишиш ва тажриба алмашиш мақсадида Туркия Республикаси Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Сал аввал Ички ишлар вазирлигида икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари иштирокида расмий учрашув бўлиб ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!