Шаҳзода Гарри қийин аҳволда, у отасидан пул сўради

Шаҳзода Гарри қийин аҳволда, у отасидан пул сўради

Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл молиявий қийинчиликларга дуч келгани сабаб шаҳзода Чарльздан ёрдам сўради. Миш-Мишларга қараганда, Гарри ўзининг учта ов қуролини 180 минг долларга сотишга мажбур бўлган.

Сассекс герцогларида молиявий муаммолар қироллик имтиёзларидан воз кечиб, Буюк Британиядан Канадага, сўнгра Калифорнияга кўчиб кетгач юзага келган.

Шаҳзода Гаррининг доимий даромад манбаи йўқ ва у ҳеч ерда ишламайди, Меган Марклга эса ҳеч ким кино ва рекламада суратга тушиш таклифини билдирмаётгани сабаб жуфтлик пулга муҳтожлик юзага келган..

«Улар солиқ тўловчилар солиқ тўлашда давом этишига умид қилганди. Бироқ энди улар шаҳзода Чарльздан ёрдам сўрашга мажбур бўлмоқда», — дейди инсайдер.

Эслатиб ўтамиз, шаҳзода Гарри ва Меган Маркл 31 март куни қироллик мақомидан расманмаҳрум бўлганди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!