Шаҳар марказида Путин кўринишидаги дала қўриқчиси пайдо бўлди

Шаҳар марказида Путин кўринишидаги дала қўриқчиси пайдо бўлди

 

Жорий йил 11 ноябрь куни номаълум шахслар Россиянинг Пермь шаҳридаги Марказий универмаг қаршисидаги кўча чироғи устунига Россия Федерацияси президенти Владимир Путин кўринишидаги дала қўриқчисини (чучело) ўрнатиб кетди.
 
Путин кўринишидаги дала қўриқчиси соат 17:00 атрофида Ленин ва Комсомольск кўчалари кесишмасида пайдо бўлган. Унга “Ёлғончи. Ҳарбий жиноятчи Пыня В.В.”, деб ёзилган.
 
Маълумотларга кўра, полиция “қўриқчи”ни суратга олган Либертариан партиясининг Пермь бўлими котиби Алексей Котов ва унинг вояга етмаган танишини ҳибсга олган. Кейинроқ улар маъмурий баённома тузмасдан қўйиб юборилган.
 
ИИВнинг Пермь ўлкаси бўйича бошқармаси Путин сурати туширилган дала қўриқчисининг ўрнатиб кетилиши юзасидан текширув бошлаган.
 
Маълумот учун, “Пыня” сўзи 2012 йилда суратга олинган қисқа роликдаги шу ном билан аталувчи персонаж сабаб келиб чиққан. У тузумга қарши муҳолифат тарафдорини акс эттирган. Видео машҳурликка эришмаган. Бироқ 2016-2017 йилларда видеролик тармоқларда яна бир бор тарқалган. Мавжуд вазиятдан норози интернет фойдаланувчилари ролик қаҳрамонига янги “ҳаёт” бериб, Владимир Путинни “Пыня” деб атай бошлашган.

Manba: qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!