Саудия ЖЧ-2034 учун расмий аризани топширди

Саудия ЖЧ-2034 учун расмий аризани топширди

Саудия Арабистони ЖЧ-2034 мезбонлиги учун ариза топширди.

2023 йил октябрь ойида Саудия Арабистони мусобақани ўтказиш ниятини эълон қилди. ФИФА мамлакат ЖЧ-2034 учун ягона даъвогарга айланганини тасдиқлади.

Саудия Арабистони ягона даъвогар бўлган бўлса ҳам, ФИФА қоидаларига кўра, мамлакат турнирга расман ариза беришини талаб қилади.

Иловада "Ўсиш. Биргаликда" сўзлари ёзилган. Саудия Арабистони Футбол Федерацияси президенти Ёсир Ал-Мисеҳалнинг айтишича, шиор "қироллик, унинг халқи ва жаҳон футболи ўртасидаги боғлиқликни акс эттиради".

ФИФА Конгресси 2034 йилги жаҳон чемпионатига мезбон давлатни шу йил охирида тасдиқлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!