Саудия Арабистони Тожикистонга 50 тонна хурмо совға қилди

Саудия Арабистони Тожикистонга 50 тонна хурмо совға қилди

Қирол Салмон номидаги гуманитар ҳаракат маркази Тожикистонга 50 тонна хурмо совға қилди. Бу ҳақда “Спутник-Тожикистон” хабар бермоқда.

Хурмоларни топшириш маросими Саудия Арабистонининг Душанбедаги элчихонасида бўлиб ўтди. Саудия Арабистони элчиси Абдулазиз ибн Муҳаммад ал-Бадийнинг айтишича, мазкур мева эҳтиёжмандларга тарқатилади.

Бундан ташқари, Гуманитар ҳаракат маркази Тожикистонда қиймати 7 миллион долларга тенг соҳилларни мустаҳкамлаш лойиҳасини амалга оширмоқда.

Яна бир лойиҳа – Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитаси ўқув маркази биносининг қурилишига 1 миллион доллар сарфланди. Янги бинонинг очилиш маросими тез орада бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!