Сарсон бўлган тадбиркор кредит олиш фикридан қайтди

Сарсон бўлган тадбиркор кредит олиш фикридан қайтди

Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш мақсадида кредит олиш учун 80 миллион сўмлик бизнес-лойиҳа тақдим қилдим, – дейди Жамшид Қодиров. – Етти-саккиз марта банк ва айтилган ташкилотларга бордим, бир неча бор ярмаркаларда иштирок этдим.

Аммо менга кредит ажратиш турли сабабларгакўра кечиктирилаверди. Бу ҳақда кимгамурожаат қилишни ҳам билмай қолдим.Оқибатда танишларимдан қарз олдим вафаолиятимни бирмунча кенгайтиришгаэришдим. Бу орқали 5 кишилик иш ўрнияратдим. Агар фаолиятимни кенгайтиришимучун имконият берилиб, каттароқ миқдордагиимтиёзли кредит ажратилса, камида 10-15кишини иш билан таъминлайман.

Жамшиднинг айтишича, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши аввалига унгаоладиган кредитига гарови етмаса, 50 фоизига кафил бўлишини билдирган. Аммо негадирбу ваъдаларга вафо қилинмасдан ёш тадбиркордан ҳеч қандай давойим йўқ, ўз ихтиёримбилан кредит олиш фикридан қайтяпман мазмунидаги ариза ёздириб олинган. Афсуски,бундай ҳолатларга жуда кўп дуч келяпмиз.

Ёшларнинг тадбиркорлик саводхонлигини ошириш, уларга бизнес ташкил этиш ҳамдаюритишни ўргатишга ким бефарқ бўляпти? Давлат органлари ва ташкилотларнингмансабдор шахсларими ёки ёшларнинг ўзими? Хуллас, "Yoshlar – kelajagimiz" Давлатдастурининг ижросига туманлардаги масъуллар қачон масъулият билан ёндашади?

Manba: zarnews.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!