Сардор Умрзоқов энергетика масаласида йиғилиш ўтказди

Сардор Умрзоқов энергетика масаласида йиғилиш ўтказди

Бугун Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов бошчилигида қишни беталафот ўтказиш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Танқидий руҳдаги тадбирда мутасаддиларга энергетика тизимидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича қўшимча вазифалар юкланди.

Тадбирда администрация раҳбари Сардор Умрзоқов томонидан қиш мавсумини беталафот ўтказиш учун масъул мутасаддилар ишидаги жиддий камчиликлар кўрсатиб ўтилди ва мавсумга тайёргарлик ишларидаги қолоқликлар, юзага келган вазиятни бартараф этиш чоралари тезкор қабул қилинмагани ва умуман сустлиги юзасидан жиддий эътирозлар билдирилди.

Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалаларини тезкор ва тизимли ҳал этиб бориш мақсадида Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида кун-у тун ишлайдиган штаблар ташкил этиш топширилди.

Шунингдек, энергетика тизими мутасаддилари билан ҳудудларга қўшимча табиий ва суюлтирилган газ, электр энергияси ва кўмирни етказиб бериш масаласи алоҳида муҳокама қилинди.

Бу масалалар бўйича кунлик назорат тизимини ўрнатиш учун президент маслаҳатчилари ва бош вазир ўринбосарлари ҳар бир вилоят ҳокимига бириктирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!