Сардор Раҳимхон "Меҳр-саховат" кўкрак нишони билан тақдирланди

Сардор Раҳимхон "Меҳр-саховат" кўкрак нишони билан тақдирланди

Ўзбекистон эстрада юлдузи Сардор Раҳимхон "Меҳр-саховатʼʼ кўкрак нишони билан тақдирланди.

Бу ҳақда хонанданинг "Facebook"даги саҳифасига таяниб "korrespondent.uz" маълум қилди.

"Yurak amri" хайрия ва саховат лойиҳаси доирасида берилган бу юксак эътироф учун юртимиз раҳбарияти ва шахсан Юртбошимиздан миннатдормиз. Аслида, ҳаммаси холис Аллоҳ учун аммо, юртимиз раҳбарининг ўзлари ҳар бир фидоийнинг меҳнатини қадрлаб, эътибор кўрсатаётганлари биз учун катта бахт. Бугунги тақдирланган барча, пандемия шароитида жонини гаровга қўйиб, гўёки жанг майдонидаги фидоий аскарлардек шу диёр, шу халқ учун матонатли хизмат қилган барчани муборакбод этамиз”, дейди хонанда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!