Президентимиз Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида Оролни қутқариш, унинг қуриган ҳудудида ўрмонзорлар барпо этиш, жумладан 2019 йилда 500 минг гектарлик ўрмон яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратди.
Янги йил арафасида ушбу эзгу ишга қизғин киришилди. Бу ерда Қорақалпоғистон ва республикамизнинг барча вилоятларидан қишлоқ хўжалиги ходимлари, ўрмончи, селекционер, механизатор, ҳарбий хизматчи ва фавқулодда вазиятлар идоралари ходимларидан иборат минглаб мутахассислар саксовул экиш ишларини бошлаб юборишди. Жумладан, Самарқанд вилоятидан техникалар, 40 нафарга яқин мутахассис ва механизатор жалб этилиб, айни кунларда улар бу эзгу ишга камарбаста бўлмоқда.
- Самарқанд вилоят агросервис МТП масъулияти чекланган жамиятига қарашли 25 та юқори унумли техника ва 28 нафар тажрибали механизатор билан ўрмонзор барпо этиш учун ер тайёрлаяпмиз, - дейди жамоа бошлиғи, Пахтачи туман агросервис МТП раиси Акмал Раҳматов. - Механизаторларимиз учун барча шароитлар яратилган. Шунга яраша иш унуми юқори. Асосан саксовул экиш учун ўқ ариқлар оляпмиз. Бор куч ва имкониятларимизни ишга солиб, Оролбўйидаги экологик вазиятни яхшилашга ўз ҳиссамизни қўшамиз .
Бу ерда вилоятимиздан тажрибали ўрмончилар ва вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 6 нафар мутахассиси ҳам хайрли ишни амалга оширишда астойдил хизмат қилмоқда.
Дарвоқе, улар Янги 2019 йилни дала бошида - махсус кўчма казармада кутиб олишди. Байрамона ташкил этилган тадбирда илғорларга совғалар улашилди, қорақалпоғистонлик санъаткорлар ижросида дилтортар қўшиқлар куйланди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги "Реал"га қарши жавоб ўйини учун асосий таркибни танлаб бўлганини айтди.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.