Самарқандлик фирибгар ёши улуғ аёлни чув туширди

Самарқандлик фирибгар ёши улуғ аёлни чув туширди

2019 йил 16 май куни Тошкент вилоятининг ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи 25 ёшли Б.М. Зангиота туманида яшовчи 66 ёшли А.Т. исмли аёлга биргаликда тадбиркорлик билан шуғулланишликни айтиб, алдов йўли билан унга тегишли бўлган уйни қонуний тарзда 32 000 АҚШ долларига сотган ва ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Б.М. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!