Самарқандда йўловчини ўлдириб, жуфтакни ростлаган эркак қўлга тушди

Самарқандда йўловчини ўлдириб, жуфтакни ростлаган эркак қўлга тушди

Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида шу йил 17 март куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Самарқанд-Ашхобод-Туркманбоши йўлида ҳайдаб кетаётиб, пиёда Б.Х.ни уриб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, Б.Х. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Жомбой тумани Хитойбола қишлоғида яшовчи 31 ёшли О.Б. бошқарувидаги Нексия русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!