Самарқандда ичиб, отасига таҳдид қилган ўғил ИИБга олиб келинди

Самарқандда ичиб, отасига таҳдид қилган ўғил ИИБга олиб келинди

Ижтимоий тармоқларда Жомбой туманида маст фуқаро уйида жанжал кўтариб, бақир-чақир қилаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

2021 йил 13 ноябрь куни соат 21:30 ларда Жомбой тумани Эски Жомбой қишлоғида яшовчи 1983 йилда туғилган фуқаро T.A. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, кучли мастлик ҳолатида ўзининг яшаш хонадонида, яқинлари билан жанжаллашиб, бақир-чақир қилган.

Ҳодиса жойига зудлик билан профилактика инспектори етиб бориб, жанжалнинг олди олинган.

Фуқаро T.A. туман ИИБга олиб келиниб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!