Самарқанд. 2020 йилнинг 16 сентябрь куни соат 7:00 да Пахтачи тумани “Ёбу” маҳалласи ҳудудидан ўтган М-37 “Самарқанд-Бухоро” автомобиль йўлининг 139 км.да ҳайдовчи 26 ёшли И.Р., бошқарувида бўлган “ISUZU” русумли юк автомашинани Навоий вилояти йўналиши бўйича бошқариб бориб, олд томонидан ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи 53 ёшли Ш.Ҳ., нинг бошқарувидаги “Laсetti” русумли автомашинанинг орқа томонидан уриб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.
Натижада, “Laсetti” автомашина йўловчиси 70 ёшли Ҳ.Х., олган тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида вафот этган, автомашина йўловчилари 68 ёшли Ҳ.У. (аёл) ва 42 ёшли А.Б., лар (аёл) турли даражада олган тан жароҳатлари билан тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилганлар, аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай Ҳ.У. вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.