Самарқандда aёл ўз қарамоғидаги 13 ёшли қизни калтаклаб келгани айтилмоқда

Самарқандда aёл ўз қарамоғидаги 13 ёшли қизни калтаклаб келгани айтилмоқда

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 13 ёшли қизга нисбатан зўравонлик бўлаётгани айтилмоқда. Бу ҳақида Kun.uz'га хабар келиб тушган.

Мурожаатчининг айтишича, қиз 78-мактабнинг 7-синфида ўқийди. “Онаси Арабистонига кетгани сабабли” ўқувчи 150 доллар эвазига бир оила қарамоғига берилган.

Қарамоғига олган оила – 78-мактаб директорининг укаси. Мен шу мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Бу қизчани қарамоғига олган оила, яъни Машҳура исмли шахс ҳар куни уни хўрлайди.

Мен расмга олганим учун директор мендан ҳеч қаерга мурожаат қилмаслигимни, расмларни ўчириб ташлашимни талаб қилди”, – дейилади таҳририятга келиб тушган хатда.

Мурожаатчи юборган суратларда қизнинг қўллари кўкариб кетганини кўриш мумкин. Унинг оила аъзолари нима сабабдан хорижга кетгани ва бошқа тафсилотлар ҳозирча маълум эмас.

Kun.uz масъул ташкилотлардан ҳолатга эътибор қаратишни сўраб қолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!