Самарқанд — Қашқадарё "перевал"и ёпилди. Йўл ўпирилиб тушган

Самарқанд — Қашқадарё "перевал"и ёпилди. Йўл ўпирилиб тушган

ФВВнинг хабарига кўра, бугун 13 март куни соат 16:00 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг “Тахтақорача” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.🔹Бунга сабаб, М-39 автомобиль йўлининг “Тахтақорача” довони қисмида (1138-1141 километрида) кучли ёмғир ёғиши оқибатида автомобиль йўлида қисман ўпирилиш юзага келган.

Айни дақиқаларда тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан ишлар амалга оширилмоқда.

“Тахтақорача" довонининг қайта очилиши бўйича қўшимча маълумот берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!