Самарқанд аэропортида қурол олиб киришга уринган шахс ушланди

Самарқанд аэропортида қурол олиб киришга уринган шахс ушланди

Самарқанд аэропортида пневматик қуролни олиб киришга уринган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, “Самарқанд аэропорти”да “Шереметево-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган фуқаро Р.Ҳ.нинг хатти-ҳаракати божхоначиларда шубҳа уйғотган.

Ҳолислар иштирокида Р.Ҳ.га тегишли багаж сумка белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, қиймати 5 млн сўмлик 1 дона калибри 4,5 мм бўлган пневматик тўпонча, 4 дона сиқилган ҳаво балончаси ва 89 дона ўқни тегишли рухсатномаларсиз олиб киришга урингани аниқланган.

“Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ, судланувчи Р.Ҳ.га базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида – 1 500 000 сўм жарима жазоси тайинланди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган 1 дона калибри 4,5 мм бўлган пневматик тўпонча ҳамда ушбу тўпончага тегишли 4 дона сиқилган ҳаво балончалари ва 89 дона ўқлари тегишли тартибда йўқ қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!