Саиджамшид Жафаровнинг Олимпиада чемпионига қарши жанги бекор бўлди

Саиджамшид Жафаровнинг Олимпиада чемпионига қарши жанги бекор бўлди

ЖЧ финалчиси, ҳамюртимиз Саиджамшид Жафаров 27 апрель куни қозоғистонлик Олимпиада чемпиони Данияр Елеусиновга қарши жанг қилиши лозим эди.

Бироқ, Данияр жароҳат олди ва ўша куни жанг қила олмайди.

Демак, 27 апрель куни Алматида ўтказиладиган бокс оқшомида Саиджамшид Жафаров - Данияр Елеусинов тўқнашуви ўтказилмайди.

Кечанинг марказий жангида қозоғистонлик Али Аҳмедов ва венесуэлалик Карлос Риверо ўзаро жанг қилади.

Саиджамшид Жафаровнинг ушбу жанг кечасидаги рақиби борасида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!