Садир Жапаров Мелис Аспековнинг мактуби ҳақида гапирди

Садир Жапаров Мелис Аспековнинг мактуби ҳақида гапирди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Мелис Аспековнинг мактуби пайдо бўлган эди. Унда Аспеков октябрь воқеалари чоғида Жапаров Раийбек Матраимовдан 3 миллион доллар олганини маълум қилган.

“Менимча, бундай фирибгарларга жавоб бериш керак эмас. “Менинг ёлғонлар ва ёлғончиларга муносабат билдиришга вақтим йўқ”, – деб жавоб берди президент “Кабар” агентлигига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Мелис Аспеков “Оммавий тартибсизликларга тайёргарлик кўриш” моддаси бўйича айбланиб, қаттиқ тартибли колонияга етти йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда унинг мактуби эълон қилинди, унда октябрь воқеалари чоғида Садир Жапаров божхона бошлиғининг собиқ ўринбосари Раийбек Матраимовдан маблағ олгани айтилган. Президент матбуот хизмати раҳбари Дайирбек Ўрунбеков бу гапни ёлғон деб атади ва Аспековнинг ўзи ҳаётига оид баъзи маълумотлар билан ўртоқлашди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!