Россиянинг янги бош вазири Михаил Мишустин таниқли композитор бўлиб чиқди. “Ведомости” нашрининг манбаларга таяниб хабар беришича, Мишустин россиялик таниқли қўшиқчи Григорий Лепснинг бир нечта қўшиғи мусиқаси муаллифи ҳисобланади.
Маълумотларга кўра, Мишустин Лепснинг “Настояшая женшина”, “Зола” номли қўшиқлари мусиқасини ёзган. Бу маълумот Россия муаллифлик жамияти сайтида ҳам келтирилган.
Мишустиннинг ҳамкасблари ва танишлари унинг лапар (частушка), ҳажвий куплетлар ва эпиграммалар ёзишга қизиқишини маълум қилишган. “Мишустин кўплаб мусиқачилар ва шоуменларни танийди, Иван Ургант ва Comedy Club’ни ёқтиради”, дейилган нашрда.
Ўз навбатида Григорий Лепс юқоридаги маълумотни тасдиқламаган. У бу янгиликни ҳазил деб атаган. “Буларнинг барчаси миш-миш. Нималар деяпсиз! Мусиқа қайда-ю, Мишустин қайда? Сиёсатчилар сиёсат билан шуғуллансин, мусиқани эса биз – мусиқачиларга қўйиб беришсин”, деб айтган Лепс.
Бироқ “Зола” ва “Настояшая женшина” қўшиқларининг ҳамммуаллифи Александр Вулих “Ведомости”га Мишустин иккала композияцияга ҳам мусиқа ёзганини тасдиқлаган.
15 январда Дмитрий Медведев Россия ҳукуматининг тўлиқ таркибда истеъфога кетишини маълум қилган. Кейинроқ Россия президенти Владимир Путин Федерал солиқ хизмати раҳбари Михаил Мишустиннинг номзодини бош вазир лавозимига таклиф қилган. 16 январда Давлат думаси депутатлари Мишустиннинг номзодини бир овоздан маъқуллашган ва шундан кейин Путин уни бош вазир этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолаган
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.