Россияда шифокорлар адашиб, кекса аёлнинг бошқа оёғини кесиб ташлади

Россияда шифокорлар адашиб, кекса аёлнинг бошқа оёғини кесиб ташлади

Россиянинг Воронеж шаҳрида 89 ёшли аёлнинг қариндошлари унинг бошқа оёғини кесиб ташлаган шифокорлар устидан шикоят қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.

Жабрланган аёлнинг ўғли томонидан маълум қилинишича, 2018 йилнинг 4 ноябрида онасинининг оёғининг пастки қисмини ампутация қилиш бўйича Воронеж шаҳар клиникасида операция бўлиб ўтган. Аёл клиникага шошилинч тартибда ётқизилган.

Бироқ операциядан кейин ўғил аёлнинг ўнг эмас, балки чап оёғи кесилганини кўрган. Шундан кейин эркак ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилган.

Manba: daryo.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!