Россияда бир суткада яна 10 минг киши коронавирусга чалинди

Россияда бир суткада яна 10 минг киши коронавирусга чалинди

Россияда ўтган бир сутка ичида коронавирус билан касалланиш бўйича яна 10 028 ҳолат аниқланди. Бу ҳақда тезкор штаб маълумотларида келтирилган.

Мамлакатда COVID-19 пандемияси бошланганидан буён касалланганлар сони 242 271 кишига етди.

Касалликка чалиниш бўйича асосий ҳолатлар ўтган бир сутка ичида Москва (4703 киши), Москва вилояти (962) ва Санкт-Петербургда (435) қайд этилган. Шунингдек, ўтган бир сутка ичида 96 киши коронавирус қурбонига айланган бўлиб, пандемия бошланганидан буён COVID-19 оқибатида вафот этганлар сони 2212 кишига етди.

Мамлакатда ҳозирга қадар коронавирусдан даволанишга муваффақ бўлганлар сони 48 минг кишидан ошди (ўтган бир сутка ичида +4491 киши).

Роспотребнадзор маълумотларига кўра, бир сутка ичида коронавирусга 177 мингга яқин тест олинган бўлиб, ҳозирга қадар олинган жами тестлар сони 5,9 миллиондан ошган.

Аввалроқ Россия коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринга чиқиб олгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Россия бош вазири Михаил Мишустин ва президент матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам коронавирус аниқланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!